Youth affairs


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

VI. ТУРЛИ МАСАЛАЛАР
81-савол. Таълим кредити
Таълим кредити кимларга ва қай тартибда берилади?
Жавоб: Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт 
асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг 
ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин
Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага 
ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари” да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ 
ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
• талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш 
ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.
Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) тўлов-контракт шартномаси (контракт);
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари» 
да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан 
чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан 
кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар 
олишга ҳақлидир.
82-савол. Талабанинг ҳарбий хизмат ўташи
Мен хозирда 3 курсда ўқийман. Мен талаба бўлиб ҳам бир ойлик хизматга борсам бўладими ёки ўкишни 
битиришим лозимми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 
Қонун мавжуд. Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий 
мажбуриятни бажариши ва ҳарбий хизматни ўташи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан 
иборат.
Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз 
розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир 
ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.
Демак, сиз талаба бўлган тақдирингизда июль-август ойларида бир ойлик ҳарбий хизматни ўташингиз 
керак


49

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling