Youth affairs


-савол. Талаба – ходиаларга бериладгина имтиёзлар


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

84-савол. Талаба – ходиаларга бериладгина имтиёзлар
Талаба-ходимларга қонунчиликда қандай имтиёзлар назарда тутилган?
Жавоб: Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган 
ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш 
жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва 
бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш 
берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб 
бериши шарт.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган 
ходимлар диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн 
ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада 
бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиладилар. 
Иш ҳафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига 
қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади.
85-савол. Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишга оид қоидаларни бузганлик учун 
жавобгарлик
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
учун қандай жавобгарлик бор?
Жавоб: Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий инфратузилма объектларига 
тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, 
шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт 
коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз 
фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича талабларни бажармаслик, мансабдор шахсларга БҲМнинг 
10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса
мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.


51

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling