Youth affairs
- савол. Ички ўриндошлик ва унинг миқдори
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20-савол. Сиртқи таълимда таҳсил олувчи талабанинг меҳнат қилиш ҳуқуқи Ассалому алайкум. Мен хозирда сиртқи таьлимда таҳсил оламан. Сиртқи таълимда ўқийдиган
19- савол. Ички ўриндошлик ва унинг миқдори
Мен умумий ўрта таьлим мактабида 1 ставкада ишлайман, ҳамшираман. Ҳозирда яна ярим ставка қўшилмокда ўзим бир ярим ставкада ишлашим мумкинми ёки мумкин эмасми? Жавоб: Ўриндошлик асосида ишловчи жисмоний шахсларнинг меҳнат муносабатлари “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади (ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига илова, кейинги ўринларда – Низом). Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, сиз асосий иш жойингизда 1 ставкада ишласангиз, ўриндошлик асосида яна 1 ставкагача ишлашга ҳақлисиз, яъни тиббиёт ходими бўлганингиз сабабли. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Меҳнати кодексида иш жойи сонлари бўйича чекловлар ўрнатилмаган. Ишчи, ўз хохишига кўра, бир неча ташкилотларда ишлашга ҳақли, фақат иш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги, тиббиёт ходимлари учун эса 2 ставкадан ошмаслиги лозим. 20-савол. Сиртқи таълимда таҳсил олувчи талабанинг меҳнат қилиш ҳуқуқи Ассалому алайкум. Мен хозирда сиртқи таьлимда таҳсил оламан. Сиртқи таълимда ўқийдиган талабалар ўз соҳаси бўйича ишлаши мумкинми ўқиш давомида? Жавоб: ҳа, ишлаши мумкин. “Олий таълим тўғрисида”ги Низомда Бакалавриат – олий таълим йўналишларидан бири бўйича 18 фундаментал назарий ва амалий билимлар берадиган таянч олий таълим ҳисобланиши, бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш таълим шаклида амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, Низомнинг 11-бандида олий таълим тизими бакалавр ва магистратура босқичларга бўлиниши ҳамда ушбу таълим муассасига муваффақиятли қабул қилинганларга, талаба мақомига эга бўлиши белгиланган. Олий таълим тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1222, 2003 йил 22 февраль) 50-бандига мувофиқ, ўқув юртида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтида олий таълим муассасасида ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашига рухсат этилади. Шунга кўра, олий таълим муассасасида ўқиш билан бирга корхона, ташкилотларда ишлаш меҳнат қонунчилигида тақиқланмаган. Бу иш жойи талаба учун тўлиқсиз иш вақти (тўлиқсиз иш куни) (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 119-моддаси) шарти билан асосий иш жойи бўлади. Меҳнат шартномасида унинг иш вақтини кўрсатиш лозим. Сиз ҳам бакалаврда ўқиётганлигингизни инобатга олсадиган булсак, Сиз ҳам бошқа таълим шаклида ўқийдиган талабалар сингари меҳнат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling