Youth affairs


-савол. Мактабдаги ўриндошлик


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

23-савол. Мактабдаги ўриндошлик
Ассалому алайкум. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор уринбосари ва психолог бир ярим ставкада 
ишлаши мумкинми?
Жавоб: ҳа, албатта ишлашингиз мумкин. Ўриндошлик асосида ишловчи жисмоний шахсларнинг меҳнат 
муносабатлари ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги 
низом билан тартибга солинади (ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига илова, кейинги 
ўринларда – Низом).
Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги 
ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин 
эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). 
Сиз асосий иш жойингизда 1 ставкада ишласангиз, ўриндошлик асосида фақат жами 0,5 ставкада 
ишлашга ҳақлисиз. 
Шуни айтиб ўтиш лозимки, Меҳнат кодексида иш жойи сонлари бўйича чекловлар ўрнатилмаган. Ишчи, 
ўз хоҳишига кўра, бир неча ташкилотларда ишлашга ҳақли бу мехнат қонунчилигида кўрсатилан, фақат 
иш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги лозим.
Фуқароларнинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга 
олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида 
маълумотлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 
берилади.
24- савол. Ҳомиладорлик таътилига чиққан ходимларнинг иш жойи сақланиши
Ассалому алайкум. Турмуш ўртоғим 5 йилдан бери касалхонада лабарант бўлиб ишлайди. Ҳомиладорлиги 
учун туғрук таътилидан олдин таътилга чиқди. Бир муаммо бўлдики, хотиним икки йиллик таътил учун 
ариза ёзмаган экан. Орадан бир йил утди. Иш жойи сақланиб қоладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасида кўрсатилиб ўтилганидек, ёлларга 
туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган 
ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик 
ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши кўрсатилиб ўтилган. 
Кодекснинг 234-моддасида хомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, 
унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши белгиланган. Шу билан бирга ушбу модданинг 
5-қисмида болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади деб 
белгиланган.
Меҳнат кодексининг 237-моддасида ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан 
тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, 


20
корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни 
албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридаги нормаларга асосан турмуш ўртоғингизнинг иш ўрни сақланади. Шу билан бирга иш 
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Корхона тугатилган ҳолларда эса турмуш 
ўртоғингиз имтиёзга эга бўлади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling