21
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан
(меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан
ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ходим дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб қилиниши мумкинми?
Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг
фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина,
жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл
қўйилади.
Мазкур кодекснинг 132-моддасига асосан Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади.
Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина
ушбу Кодекснинг 130-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Ходим ишдан ташқари ишласа, дам олиш куни ҳам ишласа, байрам
куни ҳам ишласа, ҳодимга қандай иш ҳақи тўланади
Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам
кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори
жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур асосларга кўра сизга Иш вақтидан ташқари ишлаганингиз
учун ҳам, дам олиш кунлари ишлаганингиз учун ҳам ва байрам кунларидаги ишлаганингиз учун ҳам
камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: