Ю. П. Урунбаева, катта илмий ходим-изланувчи, Самиси
Download 388.33 Kb. Pdf ko'rish
|
ГОТОВО №4 2016 38
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ ЎРНИ
- Калит сўзлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 1 www.iqtisodiyot.uz Ю.П. Урунбаева, катта илмий ходим-изланувчи, СамИСИ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ ЎРНИ В статье рассматривается актуальные вопросы перспективы повышения конкурентоспособности национальной экономики в современных условиях. уровень жизни население на основе развитие сферы услуг, тенденции изменения количественных и качественных результатов функционирования отраслей сферы услу и его значения в экономике, а так же перспектив его развития. The article deals with topical issues nersnewuvy novyshensha competitiveness of the national economy in modern conditions of life living of population in the field of development of services. The sources effecting the living of population were proved theoretically; and sphere of the role of the place of the sphere of service is in high point; were analyzed developing condition of the sphere of service. Калит сўзлар: хизмат, сервис, хизмат соҳаси,аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати,турмуш даражаси, истеъмол. Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилган ислоҳотлар, барқарор иқисодий ўсишни таъминлаш, жамиятни модернизациялаш, иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган чоралар миллий иқтисодиётда жиддий миқдор ва сифат ўзгаришларга олиб келди. Мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туб ўзгаришлардан кўзланган бош мақсад – мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини узлуксиз равишда ошириш ва уни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришдан иборат. Ушбу муҳим вазифани амалга оширишда, яъни мамлакат аҳолиси учун муносиб турмуш даражаси ва сифатини шакллантиришда, хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида ўрни бор. Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кескин ошириш бир қатор муҳим ижтимоий иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, яъни аҳолини иш билан таъминлаш, кишиларнинг реал даромадларини кўпайтириш, аҳоли барча қатламларининг турмуш фаровонлигини яхшилаш имконини бермоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон миллий иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки хизматларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 1990 йилда ушбу кўрсаткич 33,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб у 54,5 фоизга ошди[1]. Бир қарашда бу рақамлар оддийгина кўринсада, мамлакат ижтимоий - иқтисодий тараққиётида муҳимдир. Download 388.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling