Юк кўтариш автокран техникасини ижарага бериш тўҒрисида шартнома №01\22 Чуст ш. «01» август 2022 йил


Download 32.89 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi32.89 Kb.
#1558474
  1   2   3   4
Bog'liq
ЮК КЎТАРИШ АВТОКРАН ТЕХНИКАСИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА


ЮК КЎТАРИШ АВТОКРАН ТЕХНИКАСИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА №01\22


__Чуст_ш. «_01_» август_2022 йил


Чуст туман 1-сон касб хунар мактаби директории Х.Джураев бундан буён матнда «Ижарага берувчи» деб аталадиган ва амалдаги Низомга асосан иш юритувчи, бир тарафдан ва «Поп Дизайн Курилиш» МЧЖ директори Б.Арзамов, бундан буён келгусида «Ижарага олувчи» деб юритилади, иккинчи тарафдан ушбу шартномани кўйидаги мазмунда туздилар:


1.Шартнома мазмуни

1.1. «Ижарага берувчи» корхона хисобидаги Автокран Камаз русумли, давлат рақам белгиси 50 379 МВА бўлган транспорт воситасини «Ижарага олувчи» га фойдаланиш учун топширишни ўз зиммасига олади.




2.Шартноманинг қиймати ва тўлов шартлари.

2.1. «Ижарага олувчи» транспордан фойдаланганлиги учун «Ижарага берувчи» га ойига ҚҚС сиз 15.000.000 (ун беш миллион) сўмдан, жаъми ушбу шартнома бўйича 75.000.000 (етмиш беш миллион) сум cўм миқдорида ижара хақи тўлайди.


2.2. Ушбу шартномага кўра тўлов хар ойнинг _20_ кунигача амалга оширилади.


3. Тарафларнинг мажбуриятларива жавобгарлиги

3.1. «Ижарага берувчи»:


а) Ижарага бериладиган транспортни шартнома шартларига жавоб берадиган соз холатда тегишли хужжатлари билан "Ижарага олувчи" га топшириши ва тўла фойдаланиш хуқуқини бериши;
б) Ушбу транспорт ўқув машинаси бўлганлиги сабабли, ўрганувчиларни қурилиш майдонида амалиёт бажаришга юбориш зиммаси юклатилади.

    1. «Ижарага олувчи» :

а) транспортдан шартнома шартларига мувофиқ ва кўзланган мақсадларда фойдаланиши;
б) транспортни соз холатда тегишли хужжатлари билан топшириш-кабул килиш далолатиомаси бўйича кабул килиб олиши;
в) транспортни ярокли холатда, курилиш майдонида саклаши, ўз хисобидан жорий таъмирлашни амалга ошириши, ўз хисобидан ёнилғи қуйишни таьминлаши, амалётдаги урганилувчиларга шарт-шароитлар яратиб бериш;
г) Хар ойда алохида йўл варакаси, ёнилғи ва бошка мойлаш жараёнлари билан таъминланади.
д) харакат ҳавфизлиги, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига тўла риоя қилиши;
е) шартномада белгиланган муддатда ижара тўловларини тўлаши;
ж) Ўзбекистан Республикаси Наманган вилояти Поп тумани худудидан ташқарида фаолият кўрсатмаслик, транспорт воситасини бошқа шахсга бермаслик;
з) хавфли портловчи, гиёхвандлик ва психотроп воситаларини, кимёвий ва радиактив моддаларни ташимаслик;
и) ноқонуний, ўғирланган, эгаси йўк юкларни ташимаслик.
к) ташилаётган юкларни қонуний расмийлаштирилгандан сўнг ташиш;
л) шартнома муддати тугагандан сўнг «Транспорт» ни «Ижарага берувчи» га шартнома тузилган вақтидаги холатида топшириш-қабул қилиш далолатиомаси бўйича кайтариши шарт.
3.3. Тарафлар шартнома шартларинн бажармаганлиги учун мулкий жавобгардирлар.
3.4. Хисоб-китоб тартибини бузгани, ижара хақини «Ижарага берувчи»нинг кассасига ўз вақтида тўламагани учун «Ижарага олувчи» муддати ўтган хар бир кун учун умумий сумманинг 0,2 фоизи миқдорида, умумий сумманинг 30 фоизидан ошмаган микдорда «Ижарага берувчи»га қўшимча равишда жарима тўлайди. Тўлов муддатини 10 кун муддатга кечиктирган тақдирда “Ижара шартномаси” бир томонлама бекор қилинади.
Жарима тўлаш тарафларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.



    1. «Ижарага олувчи» унга ишониб берилган транспорт воситасини сақлаши учун тўла моддий жавобгардир, шунингдек «Ижарага олувчи» томонидан ушбу шартнома шартлари бузилиши натижасида автомашина суд органлари томонидан «Жиноят куроли» деб топилиб, уни давлат эгалигига ўтказилган ва транспорт воситаси ўғирлаб кетилган такдирда «Ижарага олувчи» «Ижарага берувчи»га транспорт воситасининг мутахассис томонидан берилган хулосага асосан бозор харид бахосини бир ойлик муддат ичида тўлиқ тўлайди, акс холда ушбу зарар суммаси суд органлари томонидан мажбурий тартибда қўшимча харажатлари билан ундириб олинади.

    2. Ушбу шартномага фақат тарафлар келишувига асосан ёзма равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

    3. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, тарафларда бир нусхадан сақланади.

    4. Мазкур шартнома 2022 йил «01»авдустдан юридик кучга эга бўлиб, 2022йил «31»декабрьгача амал қилади.




Download 32.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling