Кўмирга ишлов беришда хлорли кальций сарфи, кг/т.
Ҳаво ҳарорати °С
| Кўмирнинг намлиги, % |
дан
|
гача
|
3
|
6
|
9
|
0
-9,5
-18
|
-9,5
-18
-26
|
1,5-2,3
2,3-3,0
3,0-3,8
|
3,0-4,5
4,5-6,0
6,0-7,5
|
4,5-6,8
6,8-9,0
9,0-11,3
|
Юклар турига ва уларга ишлов бериш технологиясига мувофиқ иқтисодий самарадорликка эга бўлган, музлашни олдини олувчи ёки музлаш мустаҳкамлигини камайтирувчи профилактик восита у ёки бу юк учун танлаб олинади. Музлашга қарши профилактик чора-тадбирларни батафсил рўйхати [8] да муфассал баён этилган.
Юкларни паст ҳарорат таъсирида вайрон бўлмай бардош бера олиш қобилияти ва эригандан (муздан тушганидан) сўнг ўз сифат тавсифнома (кўрсатгич)ларини сақлаб қолиши совуқ бардошлик (совуққа чидамлилик) деб аталади. Паст ҳарорат айниқса янги (сўлимаган) сабзавот ва меваларга, шиша идишлардаги суюқ юкларга, баъзи бир резина техника буюмларига ва металларга ҳамда шунга ўхшаш юкларга салбий таъсир қилади.
Ҳарорат кўтарилганида баъзи бир юкларнинг заррачаларини ёпишиб қолиш хусусияти-қизиб бирикиш деб аталади. Гудрон (нефть чиқиндиси), асфальт, пек (изоляция лаки сифатида ишлатилади), маъдан агломератлари ва бошқалар қизиб бирикишга ўта мойил бўладилар. Қизиб бирикишни олдини олишни амалиётда умуман иложи йўқ. Қизиб бирикувчи юкларни тушириш анчагина меҳнат харажатларини талаб қилади.
Моддаларнинг юқори ҳарорат таъсирида биокимёвий жараёнларнинг ривожланишига, вайрон бўлишига, оксидланишига, эришга ва ўз-ўзидан ёнишга қарши тура олиш қобилияти иссиқбардошлик деб аталади.
Юқори ҳарорат ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларига, тош ва қўнғир кўмирга, торфга, сланецларга ва таркибида осон эрийдиган моддалар бўлган юкларга жуда ёмон таъсир қилади.
Олов (аланга) таъсирида юкларни ўт олиб (алангаланиб) кетмаслик ва ўзининг дастлабки хусусиятлари (мустаҳкамлиги, ранги, шакли)ни ўзгартирмаслик қобилияти-оловбардошлик (оташбардошлик) деб аталади. Оловбардошлик жуда кам намдаги юкларга мансуб бўлган хусусиятдир. Аксарият юклар олов таъсирида ёнади, вайрон бўлади ёки ўзининг дастлабки хусусиятларини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |