Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet19/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Юкларнинг хавфлили тавсифномаси. Юкларнинг хавфлили тавсифномасининг тузилмаси 1.13-расмда кўрсатилган.

1.13-расм. Юкларнинг хавфлилик тавсифномасининг тузилмаси
Оловдан хавфли (оловланадиган - ўт олиш хавфи бор– модданинг учқун (олов) келиб чиққанида шиддат билан ёниш қобилиятидир. Модданинг барқарор ёниши унинг газларини, буғларини ёки чангларини ҳаводаги муайян бир концентрациясида содир бўлади. Бундай концентрация чегараси алангаланиш (ўт олиш) доираси деб аталади. Алангаланиш доираси қанча кенг ва концентрация чегараси қанча паст бўлса, юкни ўт олиш хавфи шунча юқори бўлади.
Суюқ ёқилғилар учун чақнаш (бирдан ёниш) ҳарорати ва алангаланиш ҳарорати энг муҳим тавсифнома бўлиб ҳисобланади. Чақнаш ҳарорати деб, суюқликнинг шундай ҳароарти тушуниладики, бунда унинг тўйинган буғлари ташқи олов манбаи таъсирида 5 с давомида алангаланиб кетади. Чақнашда суюқ ёқилғининг фақат буғлари алангаланади ва ёнади.
Алангаланиш ҳарорати суюқ ёқилғи буғларини энг кам (минималь) ҳароратда барқарор ёнишини тавсифлайди. Суюқ ёқилғини ўз-ўзидан ёниб кетиш пайтидаги ҳарорати ўз-ўзидан ўт олиш ҳарорати деб айтилади. Суюқ ёқилғини ўз-ўзидан ўт олиш ҳарорати чақнаш (бирдан ёниш) ҳароратидан анчагина юқори бўлади.
Портлашдан хавфли (портлайдиган)– юкларнинг физикавий ёки кимёвий портлашни келтириб чиқариш қобилиятидир. Кимёвий портлаш, портловчи моддаларнинг кислород билан оксидланиш реакцияси бўлиб, ниҳоят даражада катта тезлик билан кечади. Портловчи модда (ПМ) ёнганда детонация (портлаб ёниш) рўй беради ва бир онда маҳсулот массасининг ҳаммасини ёниши оқибатида портлаш содир бўлади, ҳамда бу портлаш зарбали тўлқинни келтириб чиқаради. Портловчи моддаларнинг хавфлили даражаси маҳсулотнинг хусусияти ва массасига ҳамда унинг идиш ва ўровларининг сифатига боғлиқ бўлади. Хусусиятига, турига ва ташиш шарт-шароитига мувофиқ портловчи моддалар туркумларга бўлинади. Сиқилган газлар физикавий портлашни келтириб чиқариши мумкин.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling