Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ЖЙЮИ ҳозиргача тарқалиб кетмоқда, жамият ва маьнавият учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. ЖЙЮИ ҳавфлиги: ЖЙЮИ га киради: ЖЙЮИ га киради: - Захм
- Сўзак
- Кандидоз
- Герпес (ташқи жинсий аьзолар)
- Хламидиоз
- ОИТВ- инфекция
- Одам папиломмаси вируси
- ва бошқалар.
Тарқалиш йўли: Тарқалиш йўли: Асосий тарқалиш йўли - бу жинсий алоқадир. ЖЙЮИ нинг тарқалиб кетиши ЖЙЮИ нинг тарқалиб кетиши қўйидаги омилларга боғлиқ: - Жинсий ҳаётнинг эрта бошланиши
- Жинсий партнерни тез-тез алмаштириш
- Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялардан ҳимоя қилмайдиган янги контрацепция воситаларнинг пайдо бўлиши.
- Кўпинча, бу инфекциялар симптомсиз кечади, шунинг учун кўпчилик врачга мурожат қилмайди.
- Бу даврда жинсий инфекциялар организмга ички томондан зарар етқазади ёки сурункали шаклга ўтади, ва тузалишни қийинлаштиради.
Зарарланиш белгилари: Зарарланиш белгилари: - Жинсий йўллардан нохуш ҳидли ажралмалар пайдо бўлиши
- Жинсий аьзолар сохасида қичишиш
- Ачишиш
- Тез-тез ва оғриқли сийиш
- Лимфа тугунларнинг катталашиши
- Тананинг турли сохаларида хар хил ярачаларнинг пайдо бўлиши
- Кўп терлаш
- Қиз болаларда: жинсий йўллардан хидли ажралмалар
- Умумий ҳолсизлик
- Тана ҳароратнинг сабабсиз кўтарилиши
- Жинсий аьзоларда ўткир учли папиломмалар кўринишида хосилалар пайдо бўлиши.
ЖЙЮИ келтириб чиқаради: ЖЙЮИ келтириб чиқаради: Эркакларда: - бепуштлик
- жинсий ҳаетнинг бузилиши
- простатит
ЖЙЮИ келтириб чиқаради: ЖЙЮИ келтириб чиқаради: Аёлларда: - бепуштлик
- жинсий ҳаетнинг бузилиши
- ҳомила кўтараолмаслик
- вақтидан олдинги туғиш ва турли муддатларда ҳомила ташлаш ҳолатлари кўп бўлади.
Инкубацион давр: Инкубацион давр: - Бирламчи юқишдан бошлаб биринчи касаллик белгисигача бўлган давр.
- Одатда бу давр давомийлиги турли инфекцияларда ҳар хил бўлади, лекин умуман 2-3 кундан бошлаб бир неча хафтагача давом этиши мумкин.
СИЗГА ТИЛАГИМИЗ!!! СИЗГА ТИЛАГИМИЗ!!! - Ўзингизни асранг
- СОҒЛИҚНИ асранг
- Ўз ҲАЕТИНГИЗ тўғрисида ўйланг
- Келажак АВЛОДИНГИЗ тўғрисида ўйланг!!!
ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |