Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet27/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Ишлаб чиқариш идиши-ярим фабрикатларни, эҳтиёт қисимларни, тайёр маҳсулотларни, комплектловчи буюмларни ва бошқа юкларни цех, завод ёки корхона ичида ёхуд кооперациялашган таъминот алоқалари ўрнатилган заводлар ўртасида ташиш ва сақлашда ишлатилади. Ишлаб чиқариш идиши корхонанинг иш технологиясига имконият даражасида тўлароқ мувофиқликда бўлиши ҳамда ташиш, ортиш-тушириш ва омбор операцияларининг барча босқичларида қўл меҳнатини истисно этиши лозим. Ишлаб чиқариш идиши асосан металлдан ясалади, чунки у катта механик юкламаларга бардош бера олиши ва узоқ муддат хизмат қилиши керак. Муомала кўлами бўйича ишлаб чиқариш идиши кўп айланадиган идиш ҳисобланади.
Идиш жиҳоз–товарларни жойлаштириш, ташиш ва вақтинчалик сақлаш учун махсус буюм бўлиб ундан ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи савдо корхоналарида фойдаланилади. Идиш жиҳоз бир вақтни ўзида ишлаб-чиқариш идиши, транспорт идиши ва савдо жиҳози функциясини бажаради. Бундай идиш–жиҳозлардан фойдаланиш “саноат-транспорт-савдо” товар ҳаракатида янги, илғор (прогрессив) технологияни тадбиқ қилиш имкониятини вужудга келтиради, қайсики бу илғор технология товар муомаласи жараёнида ортиш-тушириш ишларини механизациялаш ва комплекс механизациялаш имкониятини яратади ва меҳнат шароитини яхшилайди. Шаҳар ичида ва район ичидаги маҳсулотларни ташишларда идиш– жиҳозларни қўллаш самарали натижаларни беради.
7.5. Транспорт идиши ва уни – муомала кўламига, конструкцияси (тузилиши)га, механик юкламага бардошлилигига ва деформацияланиш хусусиятига, шаклига ва материалининг турига кўра таснифлаш
Транспорт идиши мустақил транспорт бирлиги ёки йириклаштирилган транспорт бирлиги қисмини ташкил этиб олдиндан истеъмолчилар идишига жойлаштирилган ёки бирламчи ўровсиз товар ва буюмларни ўраш учун қўлланилади. Транспорт идиши товарларни, буюмларни ва ички ўровларни (истеъмолчилар идишларини, ўраш материалларини) ташқи омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш учун ҳамда ортиш-тушириш ишларини, омбор операцияларини, юкларни транспорт воситаларига жойлаштириш, маҳкамлашни ва ташишни ўнғай (қулай)лаштириш учун мўлжалланган. Шунингдек, транспорт идиши ташиш жараёнида юкларни нобудгарчиликдан асрашни, ортиш-тушириш ишларини механизациялаш ва комплекс механизациялашни ҳамда ҳаракатдаги составларни юк кўтаришидан ва сиғимидан максимал фойдаланишни таъминлашши лозим.
Транспорт идишлари муомала кўлами, конструкцияси (тузилиши)га, механик юкламага бардошлилигига ва деформацияланиш хусусиятига, шаклига ва материалининг турига кўра таснифланади.
Муомала кўлами бўйича транспорт идиши бир маротабалик (бир марта фойдаланиладиган) ва кўп айланадиган (кўп марта фойдаланиладиган) гуруҳларга бўлинадилар.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling