Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
Биринчи боб Юқори ҳароратли қурилмалар (ЮҲҚ) ҳақида умумий маълумотлар
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
Биринчи боб
Юқори ҳароратли қурилмалар (ЮҲҚ) ҳақида умумий маълумотлар. 1.1. ЮҲК (печ)нинг тузилиш схемаси. Юқори ҳароратли қурилма (печь) умумий ҳолда 1-1расмда курсатилган қисмлардан иборат. Ўтхонада ёқилғининг кимёвий энергияси газларнинг физик иссиқлигига айланади ва улардан ишлов берилаётган материалга қисман узатилади. Ўтхонада турли хил ёқилғилар ёқилиши мумкин: газсимон (табиий газ, генератор ва кокс газлари), суюқ (мазут) ва қаттиқ (тошкумир, кул ранг кумир, кокс, антрацит, утин ва торф). 1-1 расм.ЮҲҚ тузилишининг умумий схемаси. 1- утхона; 2-ишчи камера; 3- регенератор; 4 - қозон-утилизатор ( чиқинди иссиқликдан фойдаланиш қозони) ; 5 - тутун тортгич; 6 - вентилятор. Ёқилғининг турига печнинг вазифаси ва унумдорлигига қараб утхона у ёки бу тузилиш (конструкция) ҳамда улчамларга эга булади. Печнинг ишчи камерасида берилган технологик жараён (шихтани эритиш, турли буюмларни қиздириш) амалга оширилади. Материал печнинг ванна шаклидаги (эритиш печларида) ёки ясси куринишдаги (қиздириш печларида) таг қисмида жойлашади. Купинча материал ишчи камерада махсус транспорт мосламаси ёрдамида ҳаракатланиб туради. Эритиш печларида шихта ҳаракатсиз булади, аммо шихтали юклаш албатта механизациялаштирилади. Ишчи камерасининг тузилиши иссиқликни газлардан материалга энг рационал усулда ва керакли миқдорда узатилишини таъминлайдиган булиши лозим. Ишчи бушлиқда тутун газларининг узлуксиз оқими ҳаракатланади. Иссиқлик алмашуви жараёнида газлар ҳаракатининг аҳамияти жуда катта ва ундан ташқари газлар ҳаракати ёниш ва иссиқлик алмашуви жараёнларини бошқариш воситаси булиб хизмат қилади. Ишчи бушлиқнинг улчамлари печнинг унумдорлигига ва унинг иссиқлик иш ҳолатига боғлиқ булади. Масалан, қиздириш печлари таг қисмининг юзаси 0,25 дан 60 м2 гача булиши ва айланувчи печлар барабанининг узунлиги эса 150 м ва ундан ортиқ булиши мумкин. Ишчи бушлиқнинг деворлари утга чидамли ва иссиқлик утказмайдиган материаллардан қурилади. Шунинг учун қизиган газларнинг совиши асосан иссиқликнинг қиздирилаётган материалга фойдали берилиши ҳисобига содир булади. Ўтга чидамли деворнинг ички юзаси нурланиш йули билан материалга иссиқлик бериш учун фойдаланилади. Регенераторда ишчи камерасидан чиқиб кетувчи тутун газларининг физик иссиқлиги қисман тикланади, яъни ишчи камерасига қайта йуналтирилаётган иссиқлик ташувчисига берилади. Регенерация чиқиб кетувчи тутун газларининг иссиқлигидан ҳавони ёки ёқилғини қиздириш учун фойдаланиш йули билан амалга оширилади. Ҳаво ва ёқилғини қиздириш натижасида ёқилғининг ёниш ҳаракати ошади, демак, ишчи камерасининг ҳаракати ҳам ортади. Масалан , мартен печларига бериладиган ҳаво ва ёқилғини 1000 - 12000С гача қиздирилади, бунинг натижасида пулатни эритиш учун керакли булган 1800 - 20000С ҳароратга эришилади. Печларда паст навли ёқилғи (утин, торф, кул ранг кумир) ёқилганда ҳавони қизитмасдан уларни ишлатиб булмайди. Ҳаво ва ёқилғи олдиндан қиздирилганда печлар тежамли ишлайди, яъни ёқилғининг нисбий (солиштирма) сарфи камаяди, фойдали иш коэффициенти эса ортади. Ҳаво ва газсимон ёқилғи қиздириладиган аппаратлар регенераторлар ва рекператорлар дейилади. Силикат саноатининг тоблаш (пишириш) печларида қиздирилган буюмларда тупланган иссиқлик тоблаш жараёни тугаллангандан сунг ёнишга бериладиган ҳаво ёрдамида регенерацияланади (тикланади). Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар чиқиб кетувчи газлар иссиқлигидан фойдаланиш учун хизмат қиладилар. Купинча бу газлардаги иссиқлик ҳаво ва газсимон ёқилғини қиздириш учун керак булган миқдордан купроқ булади. Бундай ҳолларда утилизатор - қозонлар урнатилади ва улардан технологик ҳамда маиший мақсадларга буғ ва иссиқ сув олиш учун фойдаланилади. Утилизатор - қозонларининг ишлатилиши натижасида қурилманинг умумий иссиқлик тежамкорлиги кескин ортади. Суриш (тортиш) қурилмаси тутун газларини атмосферага чиқариб ташлаш учун хизмат қилади. Печларнинг купчилигида уларнинг ёниш камерасидаги тутун газлари бироз ортиқча босим остида булади ва уларнинг ишчи бушлиғидаги ҳаракати тортиш (суриш) қурилмасининг ишлашига боғлиқ булмайди (қозон қурилмаларида аксинча). Тортиш (суриш) қурилмаси ҳосил қилган сийраклик таъсиридан тутун газларининг ҳаракатланиши асосан ишчи бушлиқдан кейин амалга оширилади. Тортиш кучи табиий булиши мумкин (тутун муриси) ёки тутун тортгич ёрдамида ҳосил қилинади. Вентилятор (ҳавони босим билан ҳайдаш қурилмаси) ёниш учун керак булган ҳавони утхона ёқгичларига ва ёқилғи ташланадиган панжара тагига бериш учун хизмат қилади. Механик жиҳозлар печга шихта берилишини механизациялаш, ишчи бушлиқда қиздириладиган буюмларни ҳаракатлантириш (юклаш, жойини узгартириш ва ташқарига чиқариб олиш) учун хизмат қилади. Печларни механизациялаш уларга хизмат курсатиш харажатларини кескин камайтириш имконини беради, уларнинг унумдорлигини оширади. Бундан ташқари печлар турли автоматик ростлаш асбоблари билан жиҳозланади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling