Юқори Чирчиқ тумани, 27-УЎт мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси


-УЎТ мактаб директори: К.Сутенова


Download 258 Kb.
bet3/10
Sana11.01.2023
Hajmi258 Kb.
#1088222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2022 ЖШ Қарор, баённомалари 27 УУТМ

27-УЎТ мактаб директори: К.Сутенова

Юқори Чирчиқ Тумани
27-УЎТ МАКТАБ маъмурияти




Юқори Чирчиқ Тумани
касаба уюшмаси қўмитаси

БУЙРУҚ - ҚАРОР





2022йил 19 декабрь
№_____






2022 йил 19 декабрь
№ _____



2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан


музокараларни ташкил этиш тўғрисида



  1. 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар ташкил этилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан 4 кишидан иборат қуйидаги комиссия таркиби тасдиқлансин:




Иш берувчи вакиллари

Ходимлар вакиллари



К.Сутенова

Э.Абдиходиров

Ж.Умирбаев

Р.Бектурсунова

Э.Жолдасова

А.Боялиев

Е.Анорбоев

Э.Джумашова

  1. Ушбу комиссия ўз навбатида “Меҳнат низолари комиссияси” этиб ҳам тайинлансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 259-270 моддаларига мувофиқ иш олиб борсин.

  2. Комиссияга:

  • жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари ўқув машғулотлари тугагач, мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси хонасида ўтказиш;

  • жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;

  • муассасанинг молиявий имкониятларини инобатга олиш ва фаолиятни кенг таҳлил қилиш;

  • жамоа шартномасида ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Тармоқ келишувлари меъёрлари акс эттирилишини таъминлаш;

  • жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр бўлгач, 2023 йилнинг январь ойида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш;

  • экспертиза хулосасига кўра умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш ҳамда умумий йиғилиш ҳужжатларини расмийлаштириш;

  • жамоа шартномаси имзолангач мунтазам равишда ижросини назорат қилиш ва йил якунида муҳокама қилиш вазифалари топширилсин.

  1. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 2023 йил феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида мактабнинг мажлислар залида ўтказилсин.

  2. Комиссия аъзоларининг музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ва жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақланиб қолинсин.

  3. Ушбу қарор ижросини таъминлаш 27-УЎТ мактаб директори К.Сутенова ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Абдиходиров зиммаларига юклатилсин.


27-УЎТ мактаб директори

............ К.Сутенова



Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

............ Э.Абдиходиров





Эълон!

2023 йил 20 феврал куни соат 14:30 да фаоллар залида 27-УЎТ мактабда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади.


Йиғилишга барча мактаб ходимлари таклиф этилади.

Download 258 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling