Юқори Чирчиқ тумани, 27-УЎт мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси


Download 258 Kb.
bet1/10
Sana11.01.2023
Hajmi258 Kb.
#1088222
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2022 ЖШ Қарор, баённомалари 27 УУТМ





Юқори Чирчиқ тумани,
27-УЎТ МАКТАБ БОШЛАНҒИЧ
Касаба уюшмаси қўмитаси

2022 йил 16 декабрь № _____

Юқори Чирчиқ тумани


27-УЎТ мактаб директори
К.Сутеновага

Юқори Чирчиқ туман 27-УЎТ мактаб маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31, 32-моддаларига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлашни ҳамда ушбу музокараларни олиб бориш учун тенг ҳуқуқлилик асосида ҳар тарафдан 4 кишидан иборат комиссия тузишни таклиф қиламиз.


Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комиссия таркибига қуйидаги вакиллар тавсия қилинади:





ФИШ

Лавозими

1.

Э.Абдиходиров

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси, комиссия ҳамраиси

2.

Р.Бектурсунова

Биология ўқитувчиси, комиссия аъзоси

3.

А.Боялиев

ЧҚБТ ўқитувчиси, комиссия аъзоси

4.

Э.Джумашова

Қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси, комиссия аъзоси

Комиссия таркиби, музокаралар муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ-қарор билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси хонасида ўтказилишини ҳамда жамоа шартномасини 2023 йил феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида умумий йиғилишда муҳокама қилиш таклиф қилинади.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда маъмурият томонидан таклиф қилинадиган комиссияга номзодларни ҳамда музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномасини лойиҳасини тайёрлаш юзасидан таклиф-мулоҳазаларингизни 3 кун ичида мактаб касаба уюшмаси қўмитасига тақдим қилишингизни сўраймиз.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э Абдиходиров





Download 258 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling