Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан
Эшитилди: 27-УЎТ мактаб директори К.Сутенова 2022 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Касаба уюшма қўмитаси раиси К.Сутенова касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил давомидаги фаолияти ҳақида ҳисобот берди.
Ҳисобот юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: Е.Анорбоев, Ж.Умирбаева олиб борилган ишлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб, касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб топиш таклифини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан
Эшитилди: жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Э.Жолдасова 27-УЎТ мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Далолатнома юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: С.Алимбаева, Г.Тургунбаева далолатномани мукаммал тайёрланганлиги, бажарилмаган бандларни келгуси йилда бажарилишига эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидлашдилар ҳамда далолатномани тасдиқлаш таклифини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан
Эшитилди: касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Абдиходиров 27-УЎТ мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрланиш жараёни ва қисқача мазмуни билан барчани таништирди.
Жамоа шартномаси лойиҳаси юзасидан музокарага сўзга чиқдилар: Р.Дусанова, Д.Туйчиева жамоа шартномасини тузиш юзасидан деярли бир ой давомида музокаралар олиб борилганлиги, ходимларнинг таклифлари инобатга олинганлиги ҳамда эксперт комиссиясидан экспертизадан ўтказилганлигини ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш фикрини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |