Юқори Чирчиқ тумани, 27-УЎт мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан
Download 258 Kb.
|
2022 ЖШ Қарор, баённомалари 27 УУТМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Эшитилди
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш раиси: К.Сутенова Йиғилиш котиби
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан
Эшитилди: 27-УЎТ мактаб УИБ директор ўринбосари А.Боялиев ходимлари учун “Ички меҳнат тартиб қоидалари” билан таништирди ва Юқори Чирчиқ тумани 27-УЎТ мактаб жамоаси умумий йиғилишини очиқ деб эълон қиламан мақуллаш таклифини берди. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Эшитилди: касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Абдиходиров 27-УЎТ мактаб меҳнат муҳофазаси раиси этиб Ф.Айдарова номзодини тавсия этди. Бошқа таклифлар бўлмагач номзод овозга қўйилади. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Музокарага иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб умумий йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан 27-УЎТ мактаб директори К.Сутенова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Абдиходировнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин (далолатнома илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин. 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Юқори Чирчиқ тумани бўлинмаси кенгаши қошидаги эксперт комиссиянинг экспертиза хулосаси инобатга олинсин. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси мақуллансин. Мактаб ходимлари учун “Ички меҳнат тартиб қоидалари” жамоа шартномаси амал қилиш муддатига тасдиқлансин. Мактаб ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ишлари бўйича жамоатчи вакил этиб Ф.Айдарова жамоа шартномаси амал қилиш муддатига сайлансин. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш комиссиясига: 2023-2025 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб бориш; жамоа шартномаси бандларини бажарилишида молиявий интизомга, харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш; жамоа шартномасини барча бандларини ўз вақфтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш; жамоада юзага келган меҳнат низоларини ҳам келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ҳамда жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш; ХМТ Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши, коллеж битирувчиларини иш жойларида қўнимлилигини таъминланиши юзасидан жамоатчилик мониторингини ўрнатиш; Жамоа шартномасини бажарилишини йил якунида умумий йиғилишда муҳокама қилинишини ташкил қилиш вазифалари топширилсин. Ушбу қарор ижросини таъминлаш 27-УЎТ мактаб директори Г.Урисбаева ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Абдиходиров зиммаларига юклатилсин. Йиғилиш раиси: К.Сутенова Йиғилиш котиби: Download 258 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling