Юқори Чирчиқ тумани, 27-УЎт мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси
Download 258 Kb.
|
2022 ЖШ Қарор, баённомалари 27 УУТМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқори Чирчиқ тумани 17-УЎТ МАКТАБ жамоаси умумий йиғилиши ҚАРОРИ
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
Раислик қилувчи: Ушбу қарор лойиҳасини қабул қилсак бўладими? Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? Бетарафлар? Йўқ. Йиғилиш қарори бир овоздан қабул қилинди. Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар муҳокама этилди, қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан Юқори Чирчиқ тумани 27-УЎТ мактаб жамоасининг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинади. Йиғилиш ишида иштирок этганларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдириб, ишларингизга омадлар тилаймиз. Эътиборларингиз учун рахмат!
20 феврал 2023 йил 3-сонли Ўзбекистон Республика Меҳнат кодексининг 38-40 моддаларига мувофиқ, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида муҳокама қилиш белгиланган. 27-УЎТ мактаб касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига биноан 2022 йилнинг декабрь-2023 йилнинг январ ойларида мактаб маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоясига қаратилган жамоа шартномаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани тайёрлаш жараёни комиссия томонидан Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар, Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциялари, тармоқ келишувлари меъёрлари ҳамда ходимларнинг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан 27-УЎТ мактаб директори К.Сутенова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Е.Атанбаеларнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин (далолатнома илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин. 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Юқори Чирчиқ тумани бўлинмаси кенгаши қошидаги эксперт комиссиянинг экспертиза хулосаси инобатга олинсин. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси мақуллансин. 27-УЎТ мактаб ходимлари учун “Ички меҳнат тартиб қоидалари” жамоа шартномаси амал қилиш муддатига тасдиқлансин. 27-УЎТ мактаб ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ишлари бўйича жамоатчи вакил этиб Ф.Айдарова жамоа шартномаси амал қилиш муддатига сайлансин. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш комиссиясига: 2023-2025 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб бориш; жамоа шартномаси бандларини бажарилишида молиявий интизомга, харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш; жамоа шартномасини барча бандларини ўз вақфтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш; жамоада юзага келган меҳнат низоларини ҳам келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ҳамда жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш; ХМТ Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши, коллеж битирувчиларини иш жойларида қўнимлилигини таъминланиши юзасидан жамоатчилик мониторингини ўрнатиш; Жамоа шартномасини бажарилишини йил якунида умумий йиғилишда муҳокама қилинишини ташкил қилиш вазифалари топширилсин. Ушбу қарор ижросини таъминлаш 27-УЎТ мактаб директори К.Сутенова ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Абдиходировлар зиммаларига юклатилсин.
Юқори Чирчиқ тумани 27-УЎТ мактаб меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини қабул қилиш тўғрисида ўтказиладиган умумий йиғилиш Download 258 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling