Юқори нафас йўллари касалликлари: грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликларда қўлланиладиган дори воситалар фармакологияси


Download 66.5 Kb.
bet3/4
Sana07.03.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1244566
1   2   3   4
Bog'liq
14-.farmakologiya

Бронхиал астма
Бронхиал астма кечими ва унинг формалари бронхлар обструкциясининг босқичига боғлиқ ва шунга яраша унинг симптомлари қайд этилади. Бронхиал астма симптомлари:
хансирашнинг ўзгарувчанлиги ва уни атмосфера факторларига боғлиқлиги, м-н, совуқ, намлик, йилни фасли, кунни маълум вақти ва турли инфекцияларни таъсири; нафас олишга қараганда нафасни чиқиши оғирроқ ва узоқроқлиги қайд этилади; хансирашни кучайтирувчи оғир ҳолдаги йўталлар қайд этилади;
хансираш билан бирга кўкракда ўзига хос хуштаксимон овознинг чиқиши; бўйин, елка ҳамда қовурға оралиғини таранглашиши, мушакларнинг тортилиши; ўпка пастки чегарасини ошиши ва бошқалар.
Лекин, бронхиал астмани асосий белгиларга бронхлар мускулатурасининг спазми ва бронхлардан ажралган секрецияларни чиқишини ёмонлашиши киради.
Шунинг учун ҳам бронхиал астмани даволашда ингаляцион препаратлар асосан бронхоспазмни бартараф этишга ва бронхлар секретини чиқишини енгиллатишга қаратилади. Бундай таъсирларни асосан бронхларни кенгайтирувчи ва балғам кўчирувчи препаратлар кўрсатади.
Бронхлар спазмига қарши препаратлар: (слайд)
Хужайра мембраналари стабилизаторлари: кетотифен; кромглицат кислота, недокромил натрий. Бу гурух препаратлари хужайра ичига кальций ионларининг киришини блоклайди, базофиллардан аллергия медиаторлари ажралишини тормозлайди, фосфодиэстеразани ингибирлаб, цАМФ парчаланишини тухтатади. Натижада силлиқ мушакларда цАМФ йиғилиб, улар бушашади. Бу препаратлар бронхоспазмни олдини олишда ишлатилади.
Кромглицат натрий ва недокромил натрий аэрозол холида чиқарилади. Таъсири 2 соатда бошланиб, 5-6 соат давом этади. Кетотифен (Задитен) 1 мг таблеткалари таъсири 12 соатгача сақланади. Ингаляцион шаклдаги препаратлар оғиз қуриши, йўтал, овоз буғилишини чақиради. Кетотифен эса Н1-гистаминорецепторларни блоклаб, уйқучанлик, тормозланиш, атаксия, иштаха очилиши ва семириш, кам холларда тромбоцитопения чақиради. б ва в-адреномиметиклар-адреналин, эфедрин. Препаратлар аденилатциклазани стимуллаб, цАМФни йиғилиши ва бронхларни кенгайишига олиб келади. Хозирда улар фақат астма хуружида ва бронхлар шиши кузатилганда ишлатилади. Адреналин 0,1 %-1 мл, 0,18 % - 1 мл, эфедрин эса 5 % -1 мл эритмалари чиқарилади.
Изадрин- (эуспиран ёки изопреналин) аэрозол ҳолида 1% эритма ҳолида ишлатилади. Баъзан уни табл. ҳам (0,005 гр) берилади.
Носелектив в-адреностимуляторлар-аденилатциклазани стимуллаб, бронхлар силлиқ мушакларида цАМФни оширади ва уларни кенгайтиради. Препаратлар бронхларни барча бўлимларини бўшаштиради, балІам қовушқоқлигини камайтиради, семиз хужайралардан гистамин ва б. ажралишини камайтиради. Бу препаратлар миокарддаги в1 адренорецепторларни қўзІаб, тахикардия чақиради, миокардни О2 га талабини ошириб юборади. Шу сабабли препаратларни ишемик касалликлари борларга бериб бўлмайди.
Селектив в2 адреностимуляторлар юрак-қон томир тизимига салбий таъсир этмайди. Ингаляцион шакллари бронхоспазм хуружларида ишлатилади. Таъсири узайтирилган шакллари эса жисмоний зуриқишдан сўнг ва кечки уйқудаги хуружларни олдини олиш учун ишлатилади. Ножўя таъсирлари: қўлни титраши, гипергликемия, іомиладорларда туІруқ фаолиятини сусайиши, нафас сиқиши (бронхлар шиллиқ қавати шиши натижасида).
ЮИК, артериал гипертониялар, аритмиялар, қандли диабетлар, гипертиреоз, феохромоцитома, буйраклар фаолияти бузилганда, іомиладор аёлларга ишлатиб бўлмайди.
Бронхларни в2 рецепторларига таъсир этувчи алупент (астмопент) таблеткада 0,02 гр ёки 2-5% эритмасини ингаляция йўли билан хамда аэрозол баллончаларида (400 дозада) берилади. Баъзан БА хуружини олдини олиш учун 0,05%-1 мл алупентни в/в юбориш керак. БА-ни олдини олишда алупент таблеткасини 0,5 ёки 1 та табл. берилади.
Тербуталин (1-(3,5-дегидроксифенил)-2-(бутиламино) этанол бриканил препарати 0,0025 г. таблеткада ёки бита аэрозол дозаси 0,25 мг препаратга тенг 400 дозали формаси ҳамда 0,5 мг препарат ушловчи 1 мл-ли ампуласи ишлатилади. Препарат таъсири 25-30 дақиқада юзага чиқади ва 6 соат давомида таъсир этади. в2 адреностимуляторлар толерантлик ва тахифилаксия чақириши мумкин, уларнинг таъсирини М-холиноблокаторлар ва ксантинлар кучайтириб юборади. Глюкокортикоидлар эса уларга сезувчанликни ошириб юборади.
М-холинолитиклар асосан бронхлар ўтказувчанлиги ёмонлашганда ишлатилади. Уларнинг вакиллари носелектив таъсирга эга атропин унумлари, селектив-атровент, тровентол ва б. дан иборат. Атропин гематоэнцефалик тўсиқдан енгил ўтади ва нафас марказини қўзІатади. Препарат бронхларни кенгайтиради, семиз хужайралардан бронхларни торайтирувчи медиаторларни чиқишини блоклаб қўяди. Узоқ муддат ишлатилганда бронхлар мушаги гипертрофиясини ва бронхларни шиллиқ ишлаб чиқарувчи безларини гиперплазиясини бартараф этади. М-холинолитикларга бронхлар, тер безлари ва сулак безларининг сезувчанлиги энг юқори даражада қайд этилади. Улар бурун бушлиІидаги, оІиз, томоқ ва бронхлардаги секретор безларнинг фаолиятини сусайтиради. М-холинолитиклар в2 адреностимуляторларга қараганда секинроқ таъсир этади ва уларнинг таъсири берилгандан сўнг 20-40 дақиқа ўтиб юзага чиқади, максимал таъсири 1-2 соатда чиқади ва 4-5 соат давом этади.
Атропин катта бронхларга таъсир этиб, бронхитларда, в-адреностимуляторлар кичик бронхларга таъсир этиб, бронхиал астмада самара беради.
М-холинолитикларни тахикардияда, ичак атониясида, глаукомада, ривожланган атеросклерозда, балІам қийин ажралаётганда, хомиладорликда, аденомада, юрак етишмовчилигида ишлатиб бўлмайди.
М-холинолитикларни ишлатилганда оІиз қуриши, чанқоқлик, аккомадация фалажи, қарияларда пешоб ажралишини сусайиши, кўзни ички босими кутарилиши ва ичак атониялари қайд этилади. Атровент-бронхолитик таъсири атропинга яқин. Травентол-атропинга қараганда анча кучлироқ ва узоқроқ таъсир этади. Бронхларни кенгайтирувчи таъсири бўйича травентол атропиндан 10-100 марта кучли, таъсир вақти эса 3-4 баробар кўп бўлади. Препаратни глаукомада бериб бўлмайди.
Метилксантинлар ёки фосфодиэстераза ингибиторлари-эуфиллин, диафиллин, теофедрин ва б.
Теофиллин сувда яхши эримайди, шунинг учун уни сувда яхши эрийдиган дори шакли эуфиллин кўпроқ ишлатилади. Препаратни 80 % ни теофиллин, 20 % ни этилендиамин ташкил этади. Уни узоқ таъсир этадиган шакллари іам бор-теобиолонг, теотард, эуфилонг, теопэк, вентакс ва б. Метилксантинлар таъсирида цАМФни миофибриллалардаги миқдори кўпаяди ва бронхларни кенгайиши кузатилади. Шунингдек, семиз хужайралардан чиқаётган медиаторларни ажралишига қаршилик қилади. Теофиллинни терапевтик таъсири тор бўлиб, ножўя таъсирларни юзага чиқиши осон.
Эуфиллин ОИСдан яхши сўрилади, максимал миқдори 60-90 дақиқада юзага чиқади ва 4-5 соат давом этади. Эуфиллин ва теофиллин бронхиал астма, бронхитлар, ўпка гипертензияси, Чейн-Стокс нафас олиши ва мияда қон айланиши бузилганда берилади. Артериал гипертониялар, тахикардия, миокард инфаркт ива атеросклерозда эса мумкин эмас. Препаратни миқдори плазмада 15-20 мкг/мл га етса, кофеинни ножўя таъсирига ўхшаш холатлар кузатилади: кўнгил айниш, тахикардия, тремор, бош оІриІи, бош айланиши, уйқусизлик ва б. Дозани Яна ошиши меъда яраларига олиб келади.

Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling