Юқори нафас йўллари касалликлари


Download 87.5 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1552872
  1   2   3   4
Bog'liq
Bolalarda bronxel asma kasalligi


Bolalarda bronxel asma kasalligi
Режа:

  1. Юқори нафас йўллари касалликлари

  2. Сурункали бронхит

  3. Пневмония

  4. Бронхиал астма

Юқори нафас йўллари касалликларининг энг кўп тарқалгани бронхитлардир. Бронхларнинг яллиғланиши патофизиологик ва клиник нуқтаи-назардан юқори нафас йўллари касалликлари билан чамбарчас боғлиқ.
Бронхитлар ўткир, сурункали, юзаки ҳамда чуқур формаларга бўлинади. Юзаки «катарал» бронхитлар тез тузалади, носпецифик омиллар (шамоллаш, чанглар, аллергик реакциялар) таъсирида юзага чиқади ва енгил инфекция фонида ўтади. Чуқур бронхитлар эса бронхларни специфик инфекция (грипп, қизамиқ, кўкйўтал) лари билан оғир жароҳатланиши таъсирида юзага чиқади ва перибронхитлар ёки панбронхитлар деб аталади. Чуқур бронхитларда бронхлар ва ўпка тўқималариаро хужайралар жароҳатланади ва анча қийинчиликлар билан ўз ҳолига қайтиб келади. Ўткир бронхит – Bronchitus acuta
Ўткир бронхитлар юқори нафас йўлларининг ялиғланишини классик вакили бўлиб вирусли грипп, заҳарловчи моддалар таъсирида ҳамда турли хил инфекциялар (брюшной тиф, тошмали тиф, қизамиқ, кўкйўтал ва б.) фонида юзага чиқади. Демак, кўрсатиб ўтилган инфекциларни юзага чиқарувчи факторлар (вируслар, риккетсиялар, химиявий қитиқловчи моддалар) ва иккиламчи инфекциялар ўткир бронхитларни юзага чиқаришда катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бундай беморларни балғамида пневмококклар, стрептококклар, катарал микрококклар, стафилакокклар ва инфлюнца таёқчалари қайд этилади.
Бронхитлар кўпинча баҳор ва куз ойларида кўпроқ қайд этилади ва ёши катта қарияларда, тинкаси қуриган инсонларда оғир ўтади. Бронхитларни келиб чиқишида бронхлар шиллиқ қаватидаги қон айланишини рефлектор бузилиши ва уларни химик моддалар билан қитиқланиши натижасидаги (оёқ совуқ қотганда ва б) реакциялари катта рол ўйнайди. Буни исботи сифатида вазоматор ва аллергик ринобронхитларда бронхлардан кўплаб сикрециларни ажралишини ва улардаги қон айланишини мисол қилиб келтирилишимиз мумкин.
Патофизиологик нуқтаи назардан катарал бронхитларда бронхларни шиллиқ қаватида гипермия, шиш, ўзига хос экссудат (серозли, шиллиқ, йирингли ва б.) ларни юзага келиши қайд этилади. Бунда кичик бронх ва бронхларда ажралиб чиқаётган моддаларни тиқилиб қолиши ателектаз ҳосил бўлади. Баъзан улар фибринозли характерга эга бўлиб, бронхларга ёпишиб қолиши мумкин.
Эпидемик вирусли грипп билан геморрагик бронхит, яъни трохеобронхит юзага чиқади ва у шишлар, шиллиқ қават остига лейкоцитли фильтратлар йиғилиши билан ўтади. Геморагик бронхитни оғир формаларида бронхларни ҳамма қаватларни структураси бузилади ва панбронхит юзага чиқади, яллиғланиш жараёни ўпка тўқималарини орасидаги хужайраларга ҳам ўтади ва улардаги лимфа айланиши бузилади. Бундай холатлардаги бронхитларни тўла даволаб бўлмайди ва уларда ўзига хос қайтмас ўзгаришлар қайд этилади.
Клиник нуқтаи назардан йўтал, кўпрок, шиддатли, қўпол бўлиб, шиллиқли ёпишқоқ балғам ажралади. Сўнгра ажралаётган балғам кўпаяди, йўтал эса юмшоқ шаклда бўлади. 2-3- кунлар тана харорати кўтарилиб, бемор жунжийди, узини холсиз сезади, мушакларда оғриқ пайдо бўлади, тумовсимон ҳолат, кўкрак ортида оғриқлар ва овозни бўғилиши қайд этилади, яъни трахеит ва ларингитлар қўшилади.
Ўткир нафас йўли катарида оддий шамоллаш билан юзага келувчи тумов ва алдамчи гриппдан иборат касаллик юзага чиқади. Бу касаллик юқмаслиги билан ҳақиқий гриппдан ажралиб туради. Кўпинча намгарчилик ва совуқ мавсумда обҳавони алмашиб туришида тонзиллит, синуситлар юзага чиқади. Бунда юқори томоқ йўлларининг шиллиқ қаватида шиш, томирларни кенгайиши билан боғлиқ тинка қуриши, полиурия, терлаш, бош айланиши ва субфебрил ҳарорат қайд этилади.
Гриппда нафас йўлларига махсус вируслар тушиб инфекцион жараён ривожланади, касаллик эпедемия ёки пандемия кўринишида кўчиши мумкин. Бунда адинамия, бош оғриғи, юқори ҳарорат қайд этилади, акса уриш, буриндан сув келиши ва мушакларда оғриқлар юзага чиқади.
Бу касалликлар асосида инфекция бўлса кимётерапевтик даволаш амалга оширилади. Махсус вирусли грипп бўлса поливалентли гриппга қарши зардоблар ишлатилади ҳамда комплекс даво муолажалари зардоб, антибиотиклар ва кимётерапевтик моддалардан иборат бўлган муолажалар ўтказилади.
Шунингдек, нафас йўлини ўткир катарида норсульфазол, пенициллин, биомицин ва б. препаратлар билан бирга терлатувчи йиғмалар, иссиқ ванна, иссиқ овқат, ичимликлар (иссиқ сут, баржоми, аспирин, қизил вино ва б.) берилади. Зарур холларда кодеин, дионин, феназонлар ва содали 2 % ли ингаляция қилинади, термопсис, апоморфин, гваякол (дизен. модда) берилади.

Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling