Юқори ва пастки кавак веналарнинг функционал анатомияси. Дарвоза венаси. Веноз анастомозлар. Ҳомилада қон айланиши
Download 130 Kb.
|
юқори-ва-пастки-кавак-веналар
Сон венаси - v. femoralis.Cон венаси - lacuna vasorum орқали ўтиб, ташқи ёнбош венасига давом ээтади. Сон венаси тақим венаси - v. poplitea нинг давом бўлиб ҳисобланади. Сон венасига қуйидаги юзаки веналар қуйилади : 1. v. epigastrica superficialis - қорин олдинги деворинин юзаки венаси; 2. v. saphena magna - катта тери ости венаси. Оёқ панжасинин устки юзасидан бошланиб, болдирнинг ички юзаси ва соннинг ичк юзаси бўйлаб, тери остидан йўналади. Бу вена соннинг юқори қисмида сон венасига қуйилади; 3. v. circumflexa ilium superficialis - ёнбош соҳасининг юзак венаси; 4. v. v. pudendae externae - жинсий аъзолардан йўналувчи юзак веналар; Сон венасига артериялар билан бирга йўналадиган венала ҳам қуйилади : 1. v. v. circumflexae femoris medialis - соннинг ички соҳасидаги веноз қон томирларни қабул қилади; 2. v. v. circumflexae femoris laterales - соннинг латерал соҳасидан веналарни қабул қилади; 3. v. profunda femoris - cоннинг чуқур венаси; 4. v. v. perforantes - сон мушакларидаги веналар. Сон венаси тақим венаси - v. poplitea нинг давоми бўлиб хисобланади. Тақим венасига қуйидаги веналар қуйилади : v. saphena parva - кичик тери ости венаси. Бу вена оёқ панжасининг латерал юзасидан бошланади ва болдирнинг орқа юзаси бўйлаб йўналиб, тизза бўғимининг орқа соҳасида тақим венасига қуйилади; v. v. genus - тизза бўғими атрофидаги веналар; v. tibiales posteriores - болдирнинг орқа венаси. Бу венаг болдирнинг латерал соҳасидан йўналаётган v. v. peroneae қуйилади; v. tibiales anteriores - болдирнинг олдинги венаси. Оёқ панжасида артериялар билан бирга йўналадиган қуйидаг веналар жойлашади: 1. Arcus venosus dorsalis pedis - оёқ панжасининг устки соҳасидаги веноз ёй; 2. v. v. metatarseae dorsales pedis - оёқ панжасининг устк юзасидаги веналар; 3. v. v. digitales dorsales pedis - оёқ бармоқларининг устк венаси; 4. аrcus venosus plantaris - оёқнинг кафт юзасидаги веноз равоқ; 5. v. v. metatarseae plantares - оёқнинг кафт юзасидаги веналар; 6. v. v. digitales plantares - оёқ бармоқларининг кафт юзасидаги веналар. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling