Юрист ахборотномаси Вестник юриста Lawyer herald


Download 87 Kb.
bet1/4
Sana01.08.2023
Hajmi87 Kb.
#1664224
  1   2   3   4
Bog'liq
Ахборот хати Юрист ахборотномаси 2020


АХБОРОТ ХАТИ
Юристлар малакасини ошириш маркази “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журналига муқаддам ҳеч нашрда эълон қилинмаган ҳуқуқий, ижтимоий илмий-амалий йўналишдаги долзарб масалаларга бағишланган ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзилган мақолалар қабул қилинади. Журналда мақола нашр этиш бепул.


ЖУРНАЛ ҚУЙИДАГИ РУКНЛАРДАН ИБОРАТ:
➡ Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
➡ Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
➡ Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
➡ Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;
➡ Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
➡ Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш;
➡ Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
➡ Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси;
➡ Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари;
Юридик хизмат, адвокатура, нотариат;
➡ Ҳуқуқий амалиёт.
Мақолаларни www.yuristjournal.uz веб-сайти орқали ёки yuristjournal@gmail.com электрон почта манзилига юборишингизни cўраймиз.
Бизни www.yuristjournal.uz веб-саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқларда t.me/yuristjournal ва fb.com/yuristjournal.uz каналлари орқали кузатиб боринг ва тўлиқ маълумотларга эга бўлинг.


Мурожаат учун:
Координатор: Шухрат Рахманов
Телефон: +99871 -234 53-45
Телеграм: @yuristjournal2020
E-mail: info@yuristjournal.uz ва yuristjournal@gmail.com
МАҚОЛАЛАР ТОПШИРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ:

  • Мақола журнал рукнларининг маълум бир тармоғига мос мавзу ва йўналишда бўлиши керак.

  • Мақолалар оригинал, муқаддам бирор нашрда эълон қилинмаган, ўзбек, рус ёки инглиз тилларининг бирида қабул қилинади.

  • Барча мақолалар Таҳрир ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилади. Таҳрир ҳайъати томонидан маъқулланган мақолалар журналда эълон қилинади.

  • Таҳририят мақолаларни қисқартириш, тўғрилаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

  • Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, мавзуси ва йўналишлари мос келмайдиган мақолалар Таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

  • Журналга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда амалиёт ходимлари мақола топширишлари мумкин.

  • Журналнинг 1 та сонида муаллифнинг фақат 1 та мақоласи нашр этилади.



Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling