Юсуф алайҳиссалом Муаллиф
«Эй ҳамзиндон дўстларим, турли-туман Робблар яхшими ёки Ёлғизу Қаҳҳор Аллоҳми?»
Download 144.13 Kb.
|
Юсуф алайҳиссалом
«Эй ҳамзиндон дўстларим, турли-туман Робблар яхшими ёки Ёлғизу Қаҳҳор Аллоҳми?» (39)
Юсуф алайҳиссаломнинг ҳибсдаги шерикларига берган ушбу савол ҳар бир инсон ўйлаб кўриши лозим бўлган саволдир. Ҳамма нарсага хукми ўтадиган, бутун борлиқни Ўзига бўйсундира оладиган, Қаҳҳор сифатига соҳиб ёлғиз Аллоҳни Робб–тарбиякунанда деб билган яхшими ёки бу сифатларнинг тариқчасига эга бўлмаган турли-туман худоларни Робб–тарбиякунанда қилиб олган яхшими? Ҳақ жавоб битта: Қаҳҳор зот бўлмиш ёлғиз Аллоҳни Робб–тарбиякунанда қилиб олишдан бошқа яхшилик йўқ. Чунки: «Сизлар ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». (40) Қаҳҳор сифатига эга бўлган ёлғиз Аллоҳни Робб деб билиш тўғри бўлгандан кейин Унга ибодат қилиш, яъни, Унга бўйинсуниш, Унинг айтганини қилиш, Унгагина сиғиниш керак. «Сизлар Ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар». Яъни, бўйинсунмоқдасиз, уларни рози қилиш учун уринмоқдасиз, сиғинмоқдасиз. Ҳолбуки, сиз ибодат қилаётган нарсалар ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар, холос. Улар турли-тумандир. Баъзиларни ўзингиз ёки ота-боболарингиз қўл билан тош-ёғочдан йўниб олгансизлар. Баъзилари эса, ҳайвонлар ёки ўзингизга ўхшаган одамлардир. Яна баъзилари турли-туман урф-одат, тузум ёки фирқалардир. Буларнинг ҳеч бири инсонлар учун парвардигор бўлишлик салоҳиятига эга эмаслар. Аллоҳ уларнинг Робб бўлишлари ҳақида бирон ҳужжат ҳам нозил қилган эмас. Аслида: «Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир». Демак, ер юзида бандалар устида ҳукми юрадиган биттагина зот бор, у ҳам бўлса, Аллоҳ таолодир. Ҳаммага, ҳамма нарсага фақат Унинг ҳукмигина жорий бўлмоғи лозим. Ҳамма фақат Унинг ҳукми билангина яшамоғи лозим. Ундан ўзганинг ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Ҳукм қилиш хос бўлган зот Аллоҳдир. «У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди». Ундан ўзгага ибодат қилманг, бўйинсунманг, ҳукмига юрманг, рози қилишга уринманг ва сиғинманг. «Ана ўша тўғри диндир». Фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишлик, Ундан ўзгага ибодат қилмаслик энг тўғри диндир-бўйинсунишликдир, ибодат қилишликдир, ҳукмига юришликдир. «Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». Шунинг учун бу одамлар Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб, турли низомларнинг, ўзларига ўхшаган одамларнинг, фирқаларнинг ҳукмига юрадилар. Бу билан ўша тоғутларга ибодат қиладилар. Шу билан Юсуф алйҳиссаломнинг зиндондаги дўстларини Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлари охирига етади. Энди икки йигитнинг фикрларини ишғол қилиб турган масалага, улар кўрган тушларни таъбир қилишга ўтадилар: ТУШ ТАЪБИРИ Download 144.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling