Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар кураши давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг шаклланиши ғоялар, илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши чиқиши, тафаккурнинг янги усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий психологияда инсон психикаси анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик кўринишининг жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади. - Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар кураши давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг шаклланиши ғоялар, илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши чиқиши, тафаккурнинг янги усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий психологияда инсон психикаси анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик кўринишининг жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади.
- Назарий психология мактаб амалиёти эҳтиёжларини қондиришга бевосита хизмат қилмасада, у жамиятга шунинг учун керакки, унда инсон тафаккури кучларининг ўзига хос ўйини содир бўлади. Назарий психология мактабга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаса-да, «мактаб ғоялари» нинг шаклланишига таъсир кўрсатади: ўқувчига муносабат, таълим ва тарбия концепцияларини ишлаб чиқиш, мактабнинг бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги мактаб таълими ривожланадиган йўналиш бўйича жамиятнинг диний ва қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш.
- Психолог позициясининг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:
- а) педагог билан бўлган муносабатга установка;
- б) педагогларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга установка.
- в) субъект - субъект муносабатларидан иборат тенглик ва ҳамкорлик характеридаги муносабатларга установка.
Мана шундай позиция педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади. - Мана шундай позиция педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади.
- Дастлабки кезларда психолог ўқитувчиларга ўз ёрдамини ҳаддан ташқари фаоллик билан тиқиштирмаслиги зарур. Камтарона равишда, агар зарур бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилса, шунинг ўзи кифоя. Кимдир дарров ҳамкорликка шошилади кимдир бироздан сўнг кимгадир умуман психолог ёрдами керак бўлмайди. Ўқитувчилар билан ишлашда болада рўй бераётган ижобий ўзгаришларга асосан ўқитувчи сабабчи бўлаётганини таъкидлаб туриши керак. Психологнинг иши «сояда» қолиши керак. Шунда у педагоглар орасида тан олинади. Ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал ишлардан ташқари улар билан семинарлар шаклида психологик тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувовиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |