2)Юз-жағ соҳасига тўқималарни эркин кўчириб ўтказишга кўрсатмалар. Даволаш усуллари.
Тукималарни эркин кўчириб ўтқазиш. Юз суяклари ва юмшоқ тўқималаридаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида юз-жаг хирургиясида тўқималарни эркин кўчириб ўтқазиш амалиёти кенг қўлланилади. Бир организмда ўзидан ўзига тўқималар кўчириш – аутотрансплантация; бир туркумга кирувчи, лекин генетик ҳар хил бўлган организмларда (одамдан – одамга, қуёндан – қуёнга) тўқима ўтқазиш – аллотрансплантация; генетик бир хил бўлган одамлардан тўқима ўтқазиш – изотрансплантация; ҳар хил туркумга кирувчи организмларда (ҳайвонлардан – одамларга) тўқима ўтқазиш – ксенотрансплантация; сунъий – металл материаллар, биометалл ва бошқалардан фойдаланиш – эксплантация дейилади.
Мақсад: Нуксонни беркитиш
Кўрсатма:
1) махаллий тўқималар билан ёпиб бўлмайдиган янги ёки грануляцион жарохатлар борлиги 2) алвеоляр ўсиқларнинг сезиларли атрофияси ва шу билан боглик холда огиз дахлизини чукурлаштириш кераклиги
3) пастки жағ ички юзаси, тил ён сохаси, ва оғиз туби сохаларидаги катта хажмли чандиклар борлиги
4) оғиз бўшлиғидаги катта хажмли жарохатлар
5) бурун ва бурун йўлларидаги синехиялар
6) бурун каноти сохасидаги нуқсонлар
7) чуқур чандиклар ёки куйишдан кейинги чандиқлар мавжудлиги.
3)Фантомда учрашувчи Лимберг учбурчакли лахтаклар билан маҳаллий пластика
Учрашувчи учбурчакли лахтаклар ёрдамида операция
Мақсад:Махаллий тўқималар орқали нуқсонни беркитиш
Курсатма: Нуксон мавжудлиги
Жихозланиши:Асбоблар рўйхати (пинцетлар, зажимлар, кайчилар, гладилка, распатор, игнаушлагич, тикув материали, коагулятор, электроотсос).
Амалий куникма бажарилиши:
№
|
Утказиладиган кадамлар
|
Тўлиқ бажарилган кадам
|
Талаба томонидан бажарилган кадам
|
1
|
Чандиқ ёки тортишиб қолган тўқиманинг ўртасида кўндаланг линия бўйлаб кесма ўтказилади
|
20
|
|
2
|
Кесманинг хар бир учидан асосий кесмага ўзунлиги жихатдан тенг ўлчамда яна қўшимча ён кесмалар ўтказилади
|
20
|
|
3
|
Биринчи яъни асосий ва қўшимча кесмалар ўртасида тўқима ёки чандиқни тортилишини йўқотувчи тегишли бурчак қолдирилади
|
20
|
|
4
|
Тўқима ажратилади ва хосил бўлган иккита учбурчакли лахтакларни жойини алмаштирилади.
|
20
|
|
5
|
Гемостаз. Чоклар қўйиш.
|
20
|
|
Жами:
|
|
100
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |