Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Тиреоглоссал киста ва оқма йўл типик жойлашиши бўйининг ўрта чизиғидир, шунинг учун уларин ўрта киста ва оқма йўл деб аталади


Download 128.22 Kb.
bet16/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

Тиреоглоссал киста ва оқма йўл типик жойлашиши бўйининг ўрта чизиғидир, шунинг учун уларин ўрта киста ва оқма йўл деб аталади.
Тиреоглоссал киста бўйининг ўрта чизиғида тил ости сохаси усти ёки ости ва тил илдизи сохасида жойлашади. Бўйинда жойлашганда думалоқ шаклдаги диаметри 2 см дан зиёд, чегараси аниқ , эластик консистенцияли тери билан бирлашмаган қаттиқ хосила аниқланади. Пайпастлаганда оғриқсиз, харакатчанлиги чегараланган, ютинганда аниқ кўринадиган тил ости суяк билан бирлашганлиги аниқланади. Тил илдизи кистасида тил бироз кўтарилади, талаффузи бузилади ва ютиниш қийинлашади.
Киста яллиғланганда атроф тўқималарда оғриққа, шишга, инфильтрацияга олиб келади. Бундай холларда клиник кўриниш лимфаденит ёки абсцессга ўхшаб кетади. Тил абсцессини тез-тез қайталанишида унда илдизини кистаси борлигига тахмин қилиш керак.
Киста бўшлиғида хира сарғиш рангли чўзилувчан суюқлик бўлади. Цитологик текширилганида кўп қаватли ясси хужайрали эпителий ва лимфоид элементлари аниқланади. Кистани эпителиал қобиғи ва оқма йўлни ўрта қавати эндодермал келиб чиқишга эга.
Тиреоглоссал оқма йўл бўйинни ён кистани ёрилганидан ёки оператив кесилганидан кейин пайдо бўлади. Оқма йўлни ташқи тешиги бўйинни ўрта чизиғи терисида, яъни тил ости суяги ва қалқонсимон тоғай орасида жойлашади. Кўпинча тери чандиқли, баъзан тешик атрофида грануляциялар бўлади. Оқмадан чиқадиган суюқлик шиллиқсимон бўлади. Тўлиқ оқма йўл бўлганда ички тешик foramen coecum сохасида жойлашади.
Тиреоглоссал оқма йўллари бўйинни ўрта қисмидан, тил ости суягидан ўтиб, 40-45 градус остида тилдаги кўр тешикка йўналади. Оқма йўл пайпаслаб текширганда бўйинни ўрта кистаси сингари тил ости суяги танаси билан боғлиқ бўлади. Буни қўйидагича аниқланади: киста ёки оқма йўлни бармоқ билан ушлаб, бемордан ютиниш сўралади. Бунда тил ости суягига бириккан барча хосилалар тиреоглоссал оқма ёки кистани борлигини билдиради. Кўпинча кистани яллиғланиши аниқланади.
Ўрта жойлашган киста ва оқма йўлида қўйидаги жараёнлар билан қиёсий ташхисланади:

  • Специфик яллиғланишлар

  • Лимфаденит

  • Дермоидли киста

  • Тил асоси ёки қалқонсимон безни дистопик аденомаси.

Даволаш : кисталар бутунлай капсуласи билан олиб ташланади. Кистада яллиғланиш жараёни тугагандан сўнг операция олиб борилади.

  • Юз нервини маргинал шохини зарарламаслик учун жағ орти сохаси кистасини пастки жағни бурчагини айланиб ўтувчи ва ундан пастроқдан 1,5-2 см кесма ўтқазилади.

  • Бўйиннинг ён кистасини олиб ташлаш учун тўш–ўмров–сўрғичсимон мускулининг олдинги томонидан ёки бўйиннинг юқори бурмаси бўйича хосила устидаги тери кесилади.

  • Бўйиннинг тиреоглоссал кистаси бўйиннинг юқори ёки ўрта тери бурмасидан очилади ҳамда хосила тил ости суягининг резекцияси билан бирга олинади.

  • Тил илдизи сохасидаги кистани оғиз ичидан ёки оғиз ташқарисидан кесиб олиб ташланади.

Оқма йўлни очишдан олдин проток 1%ли метилен кўкини сувли эритмаси билан тўлдирилади. Бунда оқма йўл девори бўялиб яхши кўринади. Операция пайтида оқма йўл билан уни шохлари бирга олиб ташланади. Кесма оқма йўлни ташқи тешиги тарафидан қилиниб, оқма йўл ажратиб олинади.

  • Агарда оқма йўли қулоқ олди ва жағ орти сохасида жойдашган бўлса, ташқи эшитув йўлини тоғайи билан олиб ташланади.

  • Бўйин ён сохаси тўлиқ оқма йўли операцияси, оқма йўлни ва бўйин қон ва нерв томирларининг ўзаро топографо-анатомик муносабати хисобига қийинчилик туғдиради: оқма йўл ички ва ташқи уйқу артерияси орасидан ўтади.

Тиреоглоссал оқма йўлини олиб ташлаш кистага ўхшаш тил ости суяги резекцияси билан олиб борилади.


Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling