Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар
Download 128.22 Kb.
|
ChLX oraliq javoblari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА
- МАҲАЛЛИЙ Аҳамиятсиз нуқсонларда
- 2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари
2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .Юзаки тўқималарни кўчириш имкониятлари унинг қон айланиш шароитларига боғлиқ бўлади. Кўп йиллик клиник текширишлар шуни кўрсатадики, тери-ёғ қаватининг узунлиги билан кенглиги 1:1 ёки 1:2 нисбатда олинганда, некроз хавфи кузатилмайди. Агар лахтак ундан катта нисбатда олинса, периферик қисмда гипоксия ҳолати келиб чиқиши мумкин, шу сабабдан, пластик хирургияда узунлик ва кенгликнинг нисбати ҳозирги кунда асосий шартлардан бири ҳисобланади. Узунлик ва кенглик нисбати сақланган ҳолда пластик материални ҳосил қилиш тери ва клетчатка орасидаги қон томир чигалидан терининг қон билан таъминланишига асосланган. Микротомирли анастомозларни қўллаган ҳолда ўтказиладиган пластик операциялар техник жиҳатдан мураккаб ҳисобланади ва улар қуйидаги 4 босқичдан иборат, яъни – реципиент зонани тайёрлаш, лахтакни пайдо қилиш ва уни нуқсон соҳасига кўчириш, микротомирли анастомозларни қўйиш, донор қисмни ва лахтак четларини тикиш. ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМАЮз-жағ соҳасини турли генездаги нуқсон ва шакл бузилишлари.Эстетик бузилишлар.ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАРМАҲАЛЛИЙАҳамиятсиз нуқсонлардаТерини пиодермик ўзгаришлариСтоматитларУМУМИЙ:1.Ўткир ва сурункали инфекциялар2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари3.Рухий касалликлар4.Юрак-қон томир етишмовчилиги5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.3)Фантомда Аббе буйича пластика Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. Энг қадимий ва кўп тарқалган усул бўлиб, бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда, унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак. Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун - лаб ариқчаси соҳасидан шакллантирилади. Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир. Download 128.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling