Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар


Download 128.22 Kb.
bet21/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

2)Пластик микрохирургияга курсатма ва карши курсатмалар .


Юзаки тўқималарни кўчириш имкониятлари унинг қон айланиш шароитларига боғлиқ бўлади. Кўп йиллик клиник текширишлар шуни кўрсатадики, тери-ёғ қаватининг узунлиги билан кенглиги 1:1 ёки 1:2 нисбатда олинганда, некроз хавфи кузатилмайди. Агар лахтак ундан катта нисбатда олинса, периферик қисмда гипоксия ҳолати келиб чиқиши мумкин, шу сабабдан, пластик хирургияда узунлик ва кенгликнинг нисбати ҳозирги кунда асосий шартлардан бири ҳисобланади. Узунлик ва кенглик нисбати сақланган ҳолда пластик материални ҳосил қилиш тери ва клетчатка орасидаги қон томир чигалидан терининг қон билан таъминланишига асосланган.
Микротомирли анастомозларни қўллаган ҳолда ўтказиладиган пластик операциялар техник жиҳатдан мураккаб ҳисобланади ва улар қуйидаги 4 босқичдан иборат, яъни –

  • реципиент зонани тайёрлаш,

  • лахтакни пайдо қилиш ва уни нуқсон соҳасига кўчириш,

  • микротомирли анастомозларни қўйиш,

  • донор қисмни ва лахтак четларини тикиш.



ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА КЎРСАТМА

  1. Юз-жағ соҳасини турли генездаги нуқсон ва шакл бузилишлари.

  2. Эстетик бузилишлар.

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

МАҲАЛЛИЙ

  1. Аҳамиятсиз нуқсонларда

  2. Терини пиодермик ўзгаришлари

  3. Стоматитлар

УМУМИЙ:

1.Ўткир ва сурункали инфекциялар

2.Ўткир ошқозон-ичак касалликлари

3.Рухий касалликлар

4.Юрак-қон томир етишмовчилиги

5.Ноаниқ этиологияли субфебрилитет ва бқ.




3)Фантомда Аббе буйича пластика
Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. Энг қадимий ва кўп тарқалган усул бўлиб, бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда
Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда, унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак. Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун - лаб ариқчаси соҳасидан шакллантирилади.
Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling