Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet20/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

МУКОЭПИДЕРМОИД ЎСМА
Мукоэпидермоид ўсма сўлак безлари чиқарув йўлларининг эпителийсидан ривожланиб, сўлак безлари ўсмаларининг 3-11%ини ташкил қилади. Касаллик, асосан, қулоқ олди сўлак безлари, ретромоляр соҳа ва танглайдаги кичик сўлак безларини зарарлайди. Жағ ости ва тил ости сўлак безларида кам учрайди. Мукоэпидермоид ўсманинг юқори дифференциаллашган ва паст дифференциаллашган турлари учрайди. Юқори дифференциаллашган тури клиникаси бўйича полиморф аденомага ўхшаб кетиши билан бир пайтда, ундан бироз фарқланади ҳам . Бу ўсма ҳаракати бироз чегараланган бўлиб, тери билан боғланган бўлади. Регионар лимфа тугунларига камдан-кам ҳолатларда метастаз беради. Кўп ҳолатларда флюктуация белгиси кузатилади. Ўсма катта ўлчамларга етганда ўсма устидаги тери юпқалашиб, кўкимтир-қизғиш тус олади. Баъзан ўсма устидаги терида оқма йўли ҳосил бўлиб, унинг ичидан чўзилувчан ялтироқ суюқлик чиқиб туради.
Паст дифференциаллашган турида ўсма тез ўсади, консистенцияси зич ёки қаттиқ бўлиб, тугун кўринишида бўлади. Ўсма соҳасида оғриқ кузатилиб, у ён соҳаларга тарқалиши мумкин. Ўсма нормал тўқималар билан боғланган бўлиб, пайпаслаганда оғриқ кузатилади. Ракка нисбатан секинроқ ўсади. Лимфа орқали метастаз беради. Даволаш ўсманинг турига қараб тегишли равишда олиб борилади. Юқори дифференциаллашган турида худди полиморф аденомадаги сингари операция усуллари қўлланилади. Паст дифференциаллашган тури нурга сезувчан бўлганлиги учун, бу ҳолатда комбинацияланган усул қўлланилади. Операциядан аввал нур терапияси, кейин – хирургик усул қўлланилади.
АДЕНОКАРЦИНОМА
Аденокарцинома хавфли ўсма ҳисобланиб, сўлак безлари ўсмаларининг 3% ини ташкил қилади. Бунда, асосан, қулоқ олди сўлак безлари, камроқ жағ ости ва танглайдаги кичик сўлак безлари зарарлаланади. Ўсма бошланишиданоқ тез ўса бошлайди Чегаралари ноаниқ бўлиб, атрофидаги тўқималар тери билан бирикиб кетади. Тери қизаради ва кўкаради. Оғриқ қўшилиб, ўсманинг емирилиши кузатилади. Регионар лимфа тугунларида метастазлар кузатилиши мумкин. Макроскопик кўздан кечирилганда, аденокарциномада оқ-кулранг зич консистенцияли ўсма тўқимаси борлиги аниқланади.
Микроскопда текширилганда эса хавфли без тузилишига эга бўлган эпителиал ҳужайрали ўсма кўзга ташланади.
Аденокарциномани даволашда комбинацияланган усул қўлланилади. Операциядан аввал нур терапияси, кейин эса – хирургик усул қўлланилади. Метастазлар аниқланганда регионар лимфа тугунларида операциялар амалга оширилади.



Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling