Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet19/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

ПОЛИМОРФ АДЕНОМА
Полиморф аденома хавфсиз ўсма ҳисобланиб, сўлак безлари эпителиал ўсмаларининг 72%ини ташкил қилади. Сўлак безларида ўсмаларнинг учраши бўйича биринчи ўринда қулоқ олди сўлак безлари туради. Иккинчи ўринда танглайнинг кичик сўлак безлари ва камроқ ҳолларда жағ ости, тил ости ва лаб ҳамда лунжларнинг кичик сўлак безларида учрайди.
Полиморф аденома узоқ йиллар давомида секинлик билан ўсиб, катта ўлчамга эга бўлади. Мимика мушакларини зарарланиши кузатилмайди. Текширилганда сўлак бези соҳасида ҳаракатчан, кўп ҳолатларда эса усти ғадир-будир ўсма борлиги аниқланади. Ўсма консистенцияси зич, айрим қисмларда юмшаш кузатилади. Ўсма устидаги тери ўзгаришсиз, бурмага эркин йиғилади.
Сўлак безларининг сўлак ажратиш фаолияти бузилмайди. Полиморф аденома капсула билан ўралган бўлиб, айрим қисмларида капсула бўлмайди. Бу қисмларда ўсма ҳужайралари без тўқимасига ўсиб киради. Ўсма капсуласи билан олиб ташлангандан кейин баъзан қайталаниши мумкин. Айрим ҳолларда ўсманинг ўсиши тезлашиб, оғриқ пайдо бўлади. Бундай белгиларнинг кузатилиши ўсманинг хавфли ўсмага айланаётганлигидан далолат беради.
Олинган пунктатнинг цитологик текширувидан кейин, аввалги қўйилган ташхисга аниқлик киритилади. Макроскопик кўрилганда, ўсма капсуласининг юпқалиги, ичи оқ-кулранг бўтқасимон масса билан тўлганлиги аниқланади.
Микроскопда кўздан кечирилганда эса – эпителиал тўқималардан ташқари, мезенхима хусусиятига эга бўлган тўқималар мавжудлиги аниқланади.
Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Жағ ости ва тил ости сўлак безларида жойлашган ўсмалар без тўқимаси билан биргаликда олиб ташланади. Танглай, лунж ва лабда учрайдиган ўсмалар соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Юз нервининг тармоқланишини ҳисобга олиб, қулоқ олди сўлак безида учрайдиган ўсмаларни бартараф этишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Операцияни ўтказиш тартиби ўсманинг ўлчами ва қайси соҳада жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Ўсма сўлак безининг пастки қисмида жойлашган бўлса, шу қисмнинг резекцияси ўтказилади.
Редон усули бўйича операция ўтказилганда эса тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилгач, сўлак безининг орқа қирғоғи очилади. Ташқи уйқу артерияси боғланади. Кейин сўрғичсимон ўсиқ ва пастки жағ шохининг орқа қирғоғи оралиғида юз нервининг асоси топилади. Юз нервининг тармоқлари топилиб, ҳаммаси бездан ажратилади. Операциянинг давоми худди Ковтунович усули сингари олиб борилади.
Ўсма қулоқ олди сўлак безининг юза қаватида жойлашганида безнинг субтотал резекцияси ўтказилади. Сўлак безининг пастки қисми резекциясида жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесув ўтказилади. Тери – тери ости ёғ тўқимаси, мушак ва фасция кесилиб, ўсма топилади ва олиб ташланади. Тўқималар қаватма-қават тикилади.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling