Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


БИЛЕТ № 8 1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш


Download 128.22 Kb.
bet18/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

3)Фантомда ағдарма лоскут ёрдамида пластика қилиш

БИЛЕТ № 8

1)Сўлак безларининг ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни қиёсий ташҳислаш.


Сўлак безларининг ўсма ва ўсмасимон ҳосилалари юз-жағ соҳаси ўсмаларининг 20% ини ташкил қилади. Гистологик тузилишига кўра, сўлак безларининг ўсмалари эпителиал ва ноэпителиал турларга бўлинади. Эпителиал ўсмалар органга хос ўсмалар бўлиб, сўлак безлари ўсмаларининг 98%ини ташкил қилади.
Эпителиал ўсмаларнинг хавфсиз турлари – аденомалар, хавфли турлари эса – карциномалар дейилади.
Сўлак безларининг кўп учрайдиган хавфсиз ўсмаларига мономорф аденома, полиморф аденома, мукоэпидермоид ўсма, аденолимфома, онкоцитома, цистаденома, папилляр цистаденомалар киради.
Хавфли ўсмаларига эса – аденокистоз рак, мукоэпидермоид рак, ацинар ҳужайрали рак, аденокарциномалар киради. Бу ўсмалар ҳам катта, ҳам кичик сўлак безларида учрайди.
Сўлак безларининг ноэпителиал ўсмалари мазкур соҳа ўсмаларининг 1, 5% ини ташкил қилиб, улар бириктирувчи тўқималардан ривожланади.
Сўлак безлари ўсмаларига ташхис қўйишда асосан клиник ва рентген текшируви каби усуллардан фойдаланилади. Ўсмаларнинг морфологиясини ўрганишда цитологик усуллар катта аҳамият касб этади. Қиёсий ташхислашда йодолипол ёки бошқа рентген-контраст моддалар билан сиалография қилинади.
МОНОМОРФ АДЕНОМА
Мономорф аденома сўлак безлари ўсмаларининг 6,8 %га яқинини ташкил қилади ва у сўлак безларининг сурункали яллиғланиш касалликлари натижасида келиб чиқиши мумкин. Мономорф аденома хавфсиз ўсма ҳисобланади. Тўлиқ олиб ташланмаганда рецидив бериши мумкин. Кўпроқ қулоқ олди сўлак бези зарарланади. Ўсма оғриқсиз ва секин ўсади. Ўсишнинг тезлашиши ва оғриқ камдан - кам ҳолатларда кузатилади. Текширилганда сўлак безлари соҳасида шиш борлиги аниқланади.
Пайпаслаганда аниқ чегарали, тери билан боғланмаган, юмшоқ ёки зич консистенцияли, силлиқ ёки ғадир - будур юзали ўсма борлиги билинади. Юз нервларининг зарарланиши ва метастазлар кузатилмайди. Мономорф аденоманинг клиник кўриниши полиморф аденоманинг клиник кўринишига ўхшаб кетганлиги учун кўп ҳолатларда патолого-гистологик текширувлар натижасида аниқ ташхис қўйилади.
Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Ўсма капсуласи билан биргаликда олиб ташланади.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling