Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet26/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

КАВЕРНОЗ ГЕМАНГИОМА
Бошқа гемангиомаларга қараганда кўпроқ учраб, барча
гемангиомаларнинг 70% ини ташкил этади. Баъзи ҳолатларда чегараланган, ранги кўкимтир тусда, юмшоқ консистенцияга эга бўлади. Тарқалган каверноз гемангиомалар бир неча анатомик соҳаларда жойлашиб, юзнинг хунуклашувига ва деформацияланишига олиб келади. Ташқаридан қаралганда, ғадир-будур, кўкимтир-тўқ қизил рангдаги, юмшоқ консистенцияли, оғриқсиз, чуқур пальпация қилинганда эса кичик ҳажмдаги ҳосилалар – ангиолитлар кузатилади. Булар рентгенда ҳам аниқланади. Тўлишиш симптоми мусбат бўлади. Ўсмани босганда, унинг кичрайиши қон билан тўлган бўшлиқнинг бўшаши ҳисобига бўлаётанлиги кузатилади. Бемор боши пастга эгилганда, ўсманинг катталашиши тўлишиш симптоми деб аталади. Гемангиомалар тилда, лабда жойлашса, нафақат деформацияга балки, чайнаш, лаблар ва жағлар жипслашувининг қийинлашуви каби функционал ўзгаришлар юзага келишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Гемангиоманинг жароҳатланиши натижасида қонаши ва агарда унга инфекция қўшилса, яллиғланиш жараёнлари ҳам кузатилиши мумкин. Гемангиомаларнинг тарқалиш даражасини билиш учун махсус бўлимларда ангиография ўтказилади. Гемангиома пункция қилинса, шприц осонгина қонга тўлади, цитологик текширувда эса периферик қон элементлари учрайди. Микроскопда текширилганда, каверноз гемангиома, асосан, каверноз томирли тузилмадан иборатлиги ва унинг усти бир қават эндотелий ҳужайраси билан қопланганлиги аниқланади
ШИНГИЛСИМОН – ШОХЛИ ГЕМАНГИОМА
Шингилсимон гемангиома каверноз гемангиомадан ўсмаларнинг пульсацияси билан фарқланади.
Микроскопда текширилганда – у қалин деворли артериал ва веноз турдаги
қон томирларидан иборат эканлиги кўринади.
Шингилсимон гемангиома – артериал-веноз аневризмалардан қиёслаб ташхисланади.
Баъзи беморларда гемангиомаларнинг бир неча хили биргаликда учраши мумкин.
Даволаш. Хирургик стоматологияда гемангиомаларнинг тури, ҳажми, жойлашишига қараб, даволашнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. Капилляр, каверноз ва бошқа кичик ҳажмдаги гемангиомалар хирургик йўл билан олиб ташланади. Катта ҳажмни эгаллаган капилляр гемангиомаларда биринчи қаватнинг ўзини олиб ташлаб, эркин тери тўқимасини кўчириб ўтқазиш яхши натижа беради. Тарқалган каверноз ва шингилсимон гемангиома хирургик операция вақтида қон кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Шунинг учун кўпинча, аввал склерозлаш амалиёти ва кейинчалик операция ўтказилади. Баъзи ҳолатларда спирт юборишдан аввал ўсмага келувчи ва кетувчи артериялар боғлаб қўйилади. Тил каверноз гемангиомасида ипак иплар ёрдамида матрасли чоклар қўйилади, бу эса, ўз навбатида, ўсманинг чандиқланишига ва ҳажмини кичрайишига сабаб бўлади. Склерозловчи терапия – бу ўсмада асептик яллиғланиш белгиларини чақириб, ўсма бўшлиқларининг склерозлашуви ва бўшашишини келтириб чиқаради. Бунинг учун 2 % ли салицил спирти ва 70% ли этил спирти аралашмаси ишлатилади. Бундай аралашмани 5мл дан50 мл гача, яъни ўсма ҳажмига қараб юборилади ва у томирларда қоннинг тромблашувини келтириб чиқаради. Спирт юборилгандан сўнг, босиб турувчи боғлам қўйилади. Операциядан сўнг бир неча кун давомида шиш ва оғриқли инфильтрат кузатилиши мумкин. Қайта спирт юбориш 2 ҳафтадан кейин қилинади, бундай даволаш натижасида ўсма кичраяди ёки умуман йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, спиртни каверна бўшлиқларига юбориб, ўсмани қисқич билан ушлаб турган ҳолатда бўшлиқни ювиш ёки ўсмани электрокоагуляция қилиш ҳам мумкин. Коагуляция натижасида юза гемангиомалар устки қавати меъёр тўқимага яқинлашади, чуқур гемангиомалар эса чандиқлашади. Охирги вақтларда ўсмаларни суюқ азот билан криодеструкция ўтказиш кенг қўлланилмоқда. Криодеструкциянинг аппликация усули кенг қўлланилади, ундан ташқари, нур терапиясидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling