Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
БИЛЕТ № 9 1)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари
Download 128.22 Kb.
|
ChLX oraliq javoblari.
БИЛЕТ № 91)Сўлак безларини ўсмаларини даволашнинг асосий усуллари.Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Жағ ости ва тил ости сўлак безларида жойлашган ўсмалар без тўқимаси билан биргаликда олиб ташланади. Танглай, лунж ва лабда учрайдиган ўсмалар соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Юз нервининг тармоқланишини ҳисобга олиб, қулоқ олди сўлак безида учрайдиган ўсмаларни бартараф этишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Операцияни ўтказиш тартиби ўсманинг ўлчами ва қайси соҳада жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Ўсма сўлак безининг пастки қисмида жойлашган бўлса, шу қисмнинг резекцияси ўтказилади. Агар ўсма тўқимаси сўлак безининг ўртасида – юз нервининг устида жойлашса, безнинг субтотал резекцияси бажарилади. Ўсма сўлак безининг катта қисмини эгаллаганда ёки рецидив берганда, шунингдек, безнинг ютқин қисмида учраганда юз нервини сақлаб қолиб, паротидэктомия операцияси ўтказилади. Паротидэктомия операцияси Ковтунович ва Редон усуллари бўйича бажарилади. Ковтунович бўйича паротидэктомияда қулоқнинг олди тарафидан 2-3 мм ташлаб, чакканинг сочли қисмидан кулоқ солиндоғини айланиб ўтувчи кесув ўтказилиб, у жағ орти ва жағ ости соҳасигача давом эттирилади Тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилиб, олдинга сурилади. Қулоқ олди чайнов фасцияси ва сўлак безининг олдинги қирғоғи очилади. Юз нервининг периферик тармоғини ажратишда, унинг ўрта тармоғига эътибор қаратилади. У сўлак безининг чиқарув йўли бўйлаб жойлашади. Нервнинг ўрта тармоғи асосигача ажратилгач, юқори ва пастки тармоқлар ҳам бездан ажратилади. Безнинг юза қатлами олиб ташланиб, сўлак чиқарув йўли боғланади. Юз нервлари юқорига кўтарилиб, безнинг чуқур ва ютқин қисмлари ўсма билан биргаликда олиб ташланади. Йўналиши бўйича ташқи уйқу артерияси боғланади. Редон усули бўйича операция ўтказилганда эса тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилгач, сўлак безининг орқа қирғоғи очилади. Ташқи уйқу артерияси боғланади. Кейин сўрғичсимон ўсиқ ва пастки жағ шохининг орқа қирғоғи оралиғида юз нервининг асоси топилади. Юз нервининг тармоқлари топилиб, ҳаммаси бездан ажратилади. Операциянинг давоми худди Ковтунович усули сингари олиб борилади. Ўсма қулоқ олди сўлак безининг юза қаватида жойлашганида безнинг субтотал резекцияси ўтказилади. Сўлак безининг пастки қисми резекциясида жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесув ўтказилади. Тери – тери ости ёғ тўқимаси, мушак ва фасция кесилиб, ўсма топилади ва олиб ташланади. Тўқималар қаватма-қават тикилади. Download 128.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling