Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар


Download 128.22 Kb.
bet23/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

2)Тиклов операцияларига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.


Тиклов операцияларига кўрсатмалар, пластика усули ва оғриқсизлантириш тури (умумий ёки маҳаллий) ни танлаш, асосан

  • нуқсон ёки деформациянинг ҳажми ва характерига,

  • бемор организмининг индивидуал хусусиятларига,

  • ёшига ва унинг ҳаётини таъминловчи тизимлар сақланганлигига боғлиқ.

қарши кўрсатмалар

  • сифатида руҳий касалликлар,

  • сил касаллигининг очиқ шакли,

  • захмнинг бошланғич босқичи, қон касалликлари,

  • хавфли ўсмалар

  • ОИВ инфекциясини санаб ўтиш мумкин.



3)Фантомда Аббе буйича пластика.



БИЛЕТ № 11

1)Остеобластокластома. Клиникаси, ташхислаш ва даволаш


Остеобластокластома – остеоген хавфсиз ўсма ҳисобланади. А. А. Тимофеевнинг маълумотига кўра, бу касаллик жағ суякларидаги ўсмалар орасида энг кенг тарқалган ўсма бўлиб, бирламчи жағ ўсмалари ва ўсмасимон ҳосилалари ичида 12%ни ташкил этади. Синонимлари: остеобластокластома, гигант ҳужайрали ўсма, марказий гигант ҳужайрали гранулёма, гигант ҳужайрали репаратив гранулёма. Ўсма ўрта ёшлиларда, кўпинча аёлларда учрайди.
Патоморфологияси. Макроскопик кўрилганда, ўсма қўнғир рангли ва кетма-кет келувчи қизғиш кулранг ёки сарғиш рангли майдончалардан ташкил топган тузилма сифатида кўринади. Ўсма тўқимаси тез қонайди. Таркибида бир ёки бир нечта бўшлиқлар жойлашиб, улар қўнғир тусли суюқлик сақлайди. Патологик ўчоқ атрофи суякланган бўлади. Ўсманинг қўнғир рангда бўлиши ўсма таркибидаги қон томирларидан оқиб келувчи эритроцитлар парчаланганда ҳосил бўладиган гемосидерин пигментларининг чўкиши билан боғлиқ.
Микроскопда текширилганда, ўсма қуйидаги икки хил ҳужайралардан тузилганлиги аниқланади:
1) Остеобласт – бу бир ядроли, суяк ҳосил бўлишида қатнашувчи ҳужайралар.
2) Остеокласт – бу кўп ядроли гигант ҳужайралар бўлиб, суяк тўқимасининг сўрилишида иштирок этади.
Ўсма остеобласт ва остеокласт ҳужайраларидан иборат бўлади. Таркибида юқоридаги ҳужайралардан ташқари, фиброз тўқима ва янги ҳосил бўлган суяк тўқимали оролчаларни кузатиш мумкин.
Ўсма ичидаги эритроцитларнинг парчаланиши патогенезида сероз ёки қонли кисталар ҳосил бўлади ва ўсма тўқ қора рангга киради. Остеобластокластомалар жойлашувига қараб: марказий (суякли) ва периферик альвеоляр ўсиқда ривожланувчи турларга бўлинади (гигант ҳужайрали эпулислар).
Марказий остеобластокластома кўпинча кичик ва катта озиқ тишлар соҳасида учрайди (Расм 157). А.А.Колесов таснифи буйича, марказий остеобластокластоманинг 3 хил: катакчали, кистоз ва литик шакллари фарқланади. Катакчали шакли катта ва етук ёшли беморларда учраб, секин ривожланади. Жағ суяги аста-секин қалинлашиб, юзаси ғадир-будурлашади. Клиник кўринишида ўсманинг аниқ чегараси йўқ, пайпасланганда қаттиқ ва оғриқсиз бўлади. Ўсма соҳасидаги шиллиқ қават – кўкимтир тусда. Рентген тасвирида касалликнинг катакчали шаклида ҳар хил катталикдаги кўплаб бўшлиқлар кузатилиб, улар орасида турли қалинликдаги тўсиқлар кузатилади. Жағ суяклари кортикал қаватларининг (айниқса, юқори жағда) юпқалашуви кузатилади.
Остеобластокластоманинг катакчали шакли рентгенологик текширувда худди амелобластомага ўхшайди. Ўсманинг интакт тишларда учраши кистоз шаклидаги остеобластоманинг бирламчи клиник белгиси ҳисобланади. Кўпчилик беморларда эса оғриқ ҳам сезилмайди. Беморларни текширув пайтида кистага ҳос белгилар (жағ суякларидаги шиш, «пергамент ғичирлаши») ни учратиш мумкин.
Остеобластокластоманинг кистоз шаклида рентген тасвирида одонтоген кистага ҳос белгилар кузатилади, бунда жағ суяклари компакт қисмининг юпқалашиши мазкур касалликнинг ўзига хос фарқли белгиси ҳисобланади.
Остеобластокластоманинг литик тури кўпроқ ёш болаларда ва ўсмирларда учрайди. Ўсма соҳасида жойлашган тишлар қимирлаб қолади. Жағ суякларининг периост қавати емирилиб, ўсма юмшоқ тўқималарга ўсиб киради. Ўсманинг пастки жағда жойлашувида жағ суякларининг патологик синиши кузатилади. Юқори жағда жойлашувида эса ўсма юқори жағ бўшлиғи ва бурун бўшлиғига ўсиб кириши мумкин.
Остеобластокластоманинг литик турида рентген тасвирида яхлит, йирик, пастки жағ қиррасига яқин жойлашган аниқ чегарали ўзгариш кузатилади (Расм 158). А.А.Колесовнинг кузатувидаги остеобластокластомали беморларнинг иккитасида остеобластокластоманинг саркомага ўтганлиги аниқланган.
Қиёсий ташхис. Остеобластокластома клиник-рентгенологик кўринишлари амелобластома, фиброз дисплазия, хондрома, эозинофил гранулема ва остеоген саркомага ўхшаганлиги сабабли ташхис қўйиш жараёнида бироз қийинчилик туғдиради.
Даволаш.Остеобластокластома хирургик усулда даволанади. Ўсма тўқимаси қириб олиб ташланади ёки жағ суяклари резекцияси ўтказилади. Ўсмани ўлчамига қараб резекцияда жағ суягининг бутунлиги бузилиши ёки бузилмаслиги ҳам мумкин. Остеобластокластомани қириб олиш кўпинча унинг катакчали ва кистоз турида бажарилади.
Ўсманинг қисман резекцияси унинг литик турида ёки катакчали тури катталашиб кетганда бажарилади.
Рентген терапияси – кам самара беради. Ундан ташқари, рентген терапиясидан сўнг остеобластокластоманинг хавфли турга ўтиш эҳтимоли кузатилиши мумкин. Қатор муаллифларнинг фикрига кўра, рентген терапияси баъзи сабаблар бўйича оператив даволаш чораларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда ўтказилади.
Периферик остеобластокластома альвеолар ўсиқда жойлашиб, гигант ҳужайрадан иборат бўлиб хақиқий ўсмалар сирасига киради. Периферик остеобластокластома ҳар хил ёшдаги беморларда учраши мумкин.
Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, юмалоқ ва овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши мумкин. Ўсма секин ўсиб, оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланиб, яралар ҳосил бўлади. Ўсмани пайпаслаганда – юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади.
Ўсмани секин ўсиши кузатилади, гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гапиришишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади.
Даволаш. Периферик остеобластокластома фақат хирургик усул билан даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, бундай тишлар олиб ташланади.



Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling