Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
Download 128.22 Kb.
|
ChLX oraliq javoblari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўйин ён оқма йўли
БИЛЕТ № 71)Буйин ён ва урта сохаси кисталари, клиникаси, диагностикаси, даволаш. Бўйинни ён кистаси ва оқма йўли - кисталар оқма йўлига нисбатан кўп учрайди (9:1). У типик жойлашиш жойига эга. Бўйиннинг юқори учдан бир қисмида бошни пастга эгувчи мушакларнинг олдида, нерв-томир тутами устида, ички бўйинтуруқ венасига тўғридан-тўғри бирлашади, думалоқ-овалсимон шаклдаги хосила шаклида бўлади. Пайпастлаганда –эластик консистенцияли, флюктуация белгиси мусбат, оғриқсиз, бироз харакатчан, устидаги тери билан боғланмаган. Бошни қарама-қарши томонга бурганда айниқса яхши сезилади. Киста ичидаги суюқлик лойқа, оқиш-хира рангда. Цитологик текширув натижасида оқ кичик донадор масса, кўп қаватли ясси эпителий ва кўп миқдорда лимфоцитлар аниқланади. Киста яллиғланганда оғриқли бўлиб, тез катталашади. Кўпинча яллиғланиш жараёни атроф тўқималарга тарқалади. Бундай холларда кистани лимфаденит ва аденофлегмонадан қиёсий ташхислаш қийинлашади. Йирингламаган ён кистани бўйинни ташқи ўсмалари (невренома, липома), лимфагранулематоз ва бошқалар билан қиёсий ташхисланади. Микроскопик кўриниши- киста девори кўп қаватли ясси эпителийдан тузилган. Ён кистага ташхис қўйишда анамнестик ва клиник маълумотларга асосланади. Пункцияда олинган кўп миқдордаги характерли суюқлик (5-30 мл) ва цитологик текширув натижалари ён бўйин кистаси ташхисини қўйишга асос бўлади. Бўйин ён оқма йўли кўпинча бир томонлама, баъзида икки томонлама бўлиши мумкин. Айрим холларда бола туғилиши биланоқ , бошқа холларда йиринглаган бўйин ён кистаси ёрилиши натижасида аниқланади. Оқма йўлининг ташқи чиқарув тешиги бўйин терисининг ён сохасида, яъни бошни эгувчи мушакнинг олдинги чегарасида жойлашади. Тўлиқ бўйин ён оқма йўлининг ички чиқарув тешигини доимий жойлашиш жойи танглай муртагининг юқори қутбидадир. Оқма йўл чуқурроқда ташқи ва ички уйқу артериялари ўртасидан ўтади. Оқма йўлнинг ташқи тешигининг клиник кўриниши нуқтали ёки кенгайган бўртиб чиққан грануляцияли бўлиб, ивиган пўстлоқ билан қопланган. Оқма йўлдан доимий равишда сариқ рангли шилимшиқ суюқлик ажралиши ҳисобига атрофидаги тери гиперпигментланган ва мацерацияланган бўлади. Тўлиқ ён оқма йўли бўлганда беморлар қайталанувчи бир томонлама ангинага шикоят қиладилар. Оғиз ичидан қараганда тегишли томонда муртак безлари катталашгани аниқланади. Бўйин ён оқма йўлини ўрта оқма йўл билан қиёсий ташхислаш керак. Ўрта оқма йўлнинг ташқи чиқарув тешиги ўрта чизиқдан ён томонга силжиган. Оқма йўлининг микроскопик кўриниши бўйин кистаси деворининг тузилишига ўхшайди. Download 128.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling