Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari
)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи
Download 128.22 Kb.
|
ChLX oraliq javoblari.
2)Юз нерви неврити. Мимик мушаклар парез ва параличи.Юз нервининг невропатияси (неврити) касаллигида мимик мушаклари бўшашади ѐки ҳаракати йўқолади, кўз юмилмайди, пешона, лаб бурун бурмалари ѐзилади. Пуфлаш, ҳуштак чалиш мумкин бўлмай қолади. Овқат чайнаш қийин-лашиб қолади, суюқлик ичаѐтганда фалажланган томонга оқиб кетади. Юз нерви қайси қисми зарарланганга қараб қў-шимча белгилар учрайди: 1. Юз нервининг мияча—кўприк бурчаги зарарланганида мимик мушаклар фалажланиши билан бирга эшитишнинг сусайиши, қулокда шовқин, мияча; фаолиятининг бузилиши, баъзида қарама-қарши тарафда пирамида йўлининг зарарла-ниш белгилари учрайди. 2. Юз нерви ўзагидан чакка суяги қаттиқ қисмининг кат-та нерви ажралгандан сўнги қисми зарарланганда эшитиш-нинг патологик кучайиши—гиперакузия қўшилади. 3. Агар касаллик юз нервининг чекка суягининг қаттиқ қисмининг катта нерви ажралмасдан олдинги қисми зарар-ланганида, кўз ѐши ажралишининг бузилиши, камайиши, тўхтаб қолиши ксерофтальмия қўшилади. 4. Агар юз нервининг ноғора тори ажралмасдан олдинги қисми зарарланса, тилнинг олдинги 2/3 қисмининг ярмида маза-таъм билиш сезгисининг йўқолиши ва сўлак ажрали-шининг сусайнши қўшилади. Шикастланиш симптомлари. 1. Юз нервининг шикастланишининг марказий ва периферик турлари фарқаланади. Периферик шикастланишда, юзнинг ярмида ҳамма мимика мушакларининг фалажлиги кузатилади. Марказий фалажланишда бурун-лаб бурмаси текисланади,оғиз бурчакларининг тушиши (шикастланган томонга қарама-қарши томонда). 2. Кўз ѐруғининг кенгайиши (периферик фалажликда). 3. Қошларни кўтариб бўлмайди (периферик фалажликда). 4. Лагофталм, Белл феномени (периферик шикастланганда). 5. Бурун лаб бурмаларини силлиқлашиши. 6. Хуштак чалиб бўлмайди. 7.Тилнинг олдинги 2/3 қисмида таъм сезишнинг йўқолиши.
Parez (yun. paresis — boʻshashish, zaiflashish) — erkin harakatlarning zaiflashuvi; chala falaj. Bunda, tananing falajlangan qismida harakat bir oz saqlanib qoladi. P. sabablari falajdagi kabi P. ogʻir kasallik belgilaridan boʻlgani uchun darhol vrachga murojaat qilish kerak. P.ni ilk bosqichida davolansa, jarayonni toʻxtatib, falajning oldini olish mumkin. Paralich-harakatnin b utkul yo’qligi. Ўчоқнинг қаерда жойлашганига қараб, юз нервининг интракраниал, интраканал ва экстраканал зарарланишлари фарқ қилинади. Юз нервининг интракраниал неврити унинг ядроси ва юз нервининг Фаллопиев каналига киргунга қадар бўлган қисми зарарланганда ривожланади. Юз нерви ядроси ва илдизчалари зарарланганда ўчоқ тарафида мимик мушакларининг периферик фалажи кузатилади, бурун – лаб ва пешона бурмалари силлиқлашади ѐки бўлмайди, юз асимметрик ҳолда бўлади. Шингдек лагофтальм, Белл симптоми, киприклар симптоми, кўз ѐш оқиши ѐки кўзларнинг қуп-қуруқлиги елкан ва ракетка симптоми, қош ости, корнеал ва конъюнктивал рефлексларнинг сусайиши қайд қилинади. Нерв дегенерацияси реакцияси кузатилади, мимик мушакларнинг механик қўзғалувчанлиги ошади. Юз мушаклари периферик фалажининг манзараси ана шундай бўлади. Юз нерви ядросининг зарарланиши, одатда, жараѐнга пирамида йўлининг жалб этишни сабабли альтернирловчи Мийер-Гублер синдроми ривожланиши билан кечади. Бунда ўчоқ тарафида мимик мушакларининг периферик фалажи, қарама-қарши томонда спастик гемиплегия кузатилади. Узоқлаштирувчи нерв ядроси хам шу жараѐнга жалб қилинса, Фовил альтернирлашган синдроми ривожланади ўчоқ томонида қўшилувчи (ғилайлик VI нерв) ва мимик мушакларининг периферик фалажи (VII нерв), қарама-қарши тарафда марказий гемипарез ривожланади. Кўприк-мияча бурчаги сохасида (бу ерда VII нерв билан бирга V,VI ва VIII нервлар хам чиқади) юз нерви зарарланса мимик мушаклар фалажи ана шу нервларнинг зарарланиши симптомлари билан бирга давом этади: хуружсимон оғриқлар ва юзда сезувчанликнинг издан чиқиши, тилнинг 2\3 қисмида таъм сезишнинг камайиши, кўзларнинг ва оғизнинг қуп-қуруқ бўлиши, қўшилувчи ғилайлик, эшитувнинг издан чиқиши ва вестибуляр бузилишлар юз беради. Юз нервининг центроканал неврити Фаллопий каналидаги ўчоқнинг қаерда жойлашганига алоқадор бўлади.Нервнинг чиқадиган жойдан Download 128.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling