Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


МИМИКА МУШАКЛАРИ ПАРАЛИЧИ


Download 128.22 Kb.
bet12/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

МИМИКА МУШАКЛАРИ ПАРАЛИЧИ
Юз-жағ хирургияси амалиѐтида юз нервининг бутунлиги бузилмаган ҳолда ва унинг травматик жароҳатланишисиз кечадиган турли этиологиядаги невропатия ҳолатлари кузатилади. Бунинг натижасида мимика мушакларининг парези ва параличи кўринишидаги ҳаракат бузилиши юзага келади .
Юз нервининг бирламчи невропатияси, одатда, ангина, грипп ва бошқа касалликлар сабабли ривожланади. Юз нервининг изоляцияланган зарарланиши диабет касаллигида кузатилиши мумкин. Камроқ ҳолларда эса арахноидит, паришонхотирлик, ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланиши ва бошқа касалликларда нерв зарарланади. Ишемик, юқумли (отоген), травматик параличлар фарқланади. Этиологияси ноаниқ бўлган идиопатик прозопарезлар сони кўпроқ учрайди, улар мавсумий табиатга эгалиги (куз ѐки қиш мавсумида ривожланиши) билан характерланади. Юз нерви зарарланишининг
полиэтиологик бўлишига қарамасдан, тиббиѐт оламида касаллик асосида қон томир ўзгаришлари ва озиқланишининг бузилиши ѐтиши тўғрисидаги фикр умумэътироф этилган. Сўнггилари тор суяк каналида нервнинг эзилишига олиб келади. Алоҳида ҳолатларда компрессиянинг сабаби каналнинг туғма торайиши ҳисобланади.
Клиник кўриниши. Юзнинг тегишли ярмида барча мимика мушаклари
функцияси ва умумий сезувчанлик бузилади. Зарарланган томонда вегетатив қон
томирли бузилишлар, конъюнктиванинг инъецирланиши, тери ва шиллиқ қават
рангининг ўзгариши, улар ҳароратининг пасайиши кузатилади.
Қиѐсий ташхислаш. Ҳаракат бузилишларининг сабабини, шунингдек, синдромнинг периферик ва марказий генезини аниқлаш зарур. Мимика мушаклари параличи юзнинг геми ва параспазми касаллигидан фарқланган ҳолда қиѐсий ташхисланади, бунда ѐндош симптомлар кузатилади.
Даволаш. Асосий мақсад юз нервининг зарарланишига олиб келган асосий касалликни бартараф этиш ҳисобланади. Яллиғланишга қарши, десенсибилловчи, умумқувватловчи ва регенерацияни кучайтирувчи терапия чоралари тавсия этилади. Касалликнинг биринчи кунларида тана ҳароратини туширувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар (амидопирин, анальгин, ацетилсалицил кислотаси), антибиотиклар ва бошқа яллиғланишга қарши дори воситалари тайинланади. В гуруҳига кирувчи витаминлар, антихолинэстераза препаратлари тавсия этилади: прозерин 0,015 гр дан 3 маҳал ичишга ва унинг 0,05% ли 1 мг эритмаси тери остига, нивалин 1 мл 0,25-0,5% ли эритмаси, галантамин 1мл 1% ли эритмаси; бутун курс 20-30 инъекциядан иборат.
Биогенстимуляторлар ҳам қўлланилади. Комплекс даволанишда схема (махсус жадвал) бўйича глюкокортикоидли терапияни ҳам қўшиб олиб бориш тавсия этилади (Карлов В. А. , 1995).
Касалликнинг бошланғич даврида бигизсўрғичсимон тешик атрофига анестетик ѐрдамида қилинадиган блокада, гидрокортизон билан электрофорез ѐки шу препаратни қўллаш билан ўтказиладиган тери ости блокадаси яхши таъсир кўрсатади. Маҳаллий қуруқ иссиқлик, парафин, 33% ли димексид эритмаси билан қўйиладиган боғлам, шунингдек, унинг 2% ли новокаин эритмаси ѐки никотин кислотаси билан биргаликдаги комбинацияси тайинланади. 5-6 кундан кейин кальций хлорид ва салицилат билан гальванизация, қисқа тўлқинли диатермия ўтказилиши тавсия этилган.
Игнали рефлексотерапия, енгил ва нуқтали уқалаш, даволаш-жисмоний тарбия машқлари, шунингдек, зарарланган мимика мушаклари электростимуляцияси ўтказилади.
Мимика мушакларининг турғун параличи ҳолатларида қуйидаги хирургик даволаш чоралари тавсия этилади: тушган тўқималарни статик ва кинетик осиб қўйиш ва мушаклар функциясини тиклаш. Зарарланган мушакларда коллатерал иннервацияни шакллантириш учун нерв охирлари бошқа нервга тикилади (масалан, қўшимча, диафрагма ѐки тил ости нервларига). Бундай ҳолатларда нерв-мушак пластикаси, шу билан бирга, паралич бўлган мушакка бирон-бирнервни тикиш, шунингдек, мушак пластикаси – параличланган мушакнинг зарарланмаган қўшни мушакка тикилиши (Мухин ва Наумов усуллари бўйича
миопластика), миопластика ҳамда Мухин ва Булатовский усуллари бўйича
блефаропластика, Мухин ва Бернадский бўйича миоэксплантодермопластика,
Аржанцев бўйича миодермопластика операциялари ўтказилади.
Шунингдек, тушган юмшоқ тўқималарни Ягизаров бўйича пастки жағнинг
тожсимон ўсиғига кинетик осиб қўйиш ва чайнов мушагини пастки жағга
бириккан жойидан ѐриб ажратиш ҳамда унинг бўлагини оѐқча кўринишида
тушган оғиз бурчагига тикиш йўли билан ѐки чайнов мушагини пастки жағ
бурчагига бириккан жойидан бутунлай ажратиш ва оғиз бурчагига тикиш йўли
билан мушак пластикаси ўтказилади (Наумов В. П., 1981). Оғиз бурчаги
миопластикасида тўш-ўмров-сўрғичсимон ва чакка мушаклари ишлатилади. Кўз
ѐриғини кичрайтириш учун (лагофтальм) кантерафия амалиѐти ўтказилади.
Бунда юқори ва пастки қовоқларнинг латерал бўлимлари тикилади, шунингдек,
склероблефарорафия ўтказилади.
Мимика мушаклари параличини баҳолаш учун Ц. М. Шургая (1996)
зарарланишни тизимлаштиришга имкон берувчи хирургик алгоритмни таклиф
этган. А. И. Неробеев ва Ц. М. Шургая (1990-1996) юз нервининг янги ва турғун
параличларини даволашга доир оригинал операцияларни ишлаб чиққанлар.



Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling