З. А. Ашуров, мустақил изланувчи, тдиу


Манба: Муаллиф томонидан туркумлаштирилди


Download 160.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana23.10.2023
Hajmi160.64 Kb.
#1716899
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
33 Z Ashurov

Манба: Муаллиф томонидан туркумлаштирилди. 
Корпоратив бошқарувнинг назарий жиҳатлари ва моҳиятини кўриб чиқар 
эканмиз, шу билан бирга корпорация фаолиятига боғлиқ ҳамда корпоратив 
бошқарув соҳасига тааллуқли айрим категорияларнинг моҳияти хусусида ҳам 
қисқача тўхталиб ўтишни жоиз топдик. Ушбу категориялар корпорацияга 
таъсир доиралари бўйича қуйидаги расмда тартиблаштирилган (3-расм).
Корпоратив бошқарув (corporate governane) компания акциядорлари, 
директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) ва ижроия органининг ўзаро муносати 
асосида ҳамда бошқа иштирокчилар (ходимлар, ҳамкорлар, кредиторлар, давлат 
органлари) манфаатлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади. 
Корпоратив назорат (corporate control) доирасида корпоратив муносабатлар 
субъектлари (тафтиш комиссияси, аудитор, ички назорат органи, кузатув 
кенгаши) корпорация ва менежмент фаолияти устидан назорат олиб борилади. 
Корпорация фаолияти самарадорлиги кўп жиҳатдан корпоратив маданият 
(corporate culture) орқали ҳам белгиланади. Корпоратив маданият тизими 
компания меҳнат жамоаси, бошқарув аъзолари, бўлинмаларининг ўзаро 
муносабати ва ҳамжиҳатлигини ҳамда компаниянинг асосий ривожланиш 
3
Изоҳ: Becht M., Bolton P. ва Roell A. [24] тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган.


“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил 
10 
www.iqtisodiyot.uz 
омилларини белгилайдиган қоида ва хулқ-атвор меъѐрлари, қадриятлар ва 
анъаналардан ташкил топади.
 
 
3-расм. Корпоратив бошқарув категорияларининг тартиблашуви 
Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 
Яна бир Ўзбекистон корпоратив муҳити учун янги тушунча – ―corporate 
stewardship‖ бўлиб, у ўзбек тилида ―корпоратив ишончли бошқарув‖ деб 
ифодаланиши мақсадга мувофиқ. Корпоратив ишончли бошқарув (corporate 
stewardship) – компаниянинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун компания 
ихтиѐрига ишониб топширилган ресурсларни самарали бошқариш бўлиб, шу 
тарзда компания жамиятга ғамхўрлик қилиш учун реинвестиция қилиш 
қобилиятини кучайтиради. Тор маънода, корпоратив ишончли бошқарув 
компания менежменти томонидан акциядорлар мулкини самарали ва 
тежамкорлик билан бошқаришни назарда тутади ва шунинг учун унинг 
доирасида компания ўзи фаолият юритаѐтган атроф-муҳит муҳофазасини 
таъминлайди, табиий ресурсларни асраб-авайлайди, шунингдек, кўпгина хайр-
эҳсон тадбирларига (молиявий дастурлар орқали талабаларни ўқитиш, таълим 
муассасаларга молиявий кўмаклашиш, жамиятнинг маҳаллий тадбирларига 
ҳомийлик қилиш ва ҳ.к.) ўз ҳиссасини қўшади. Корпоратив ишончли 
бошқарувда, айниқса, институционал инвесторлар ҳам иштироки фаол бўлади.
Корпоратив ижтимоий масъулият (corporate social responsibility) кенгроқ 
тушунча бўлиб, у бизнеснинг жамиятга таъсир этишини англатади. Корпоратив 
ижтимоий масъулиятлилик доирасида компания ўз бизнесини ижтимоий 
масъулиятли тарзда ва ахлоқ нормаларига риоя қилган ҳолда олиб боради, 
одамларнинг соғлиги ва хавфсизлиги хусусида қайғуради, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилади, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди ҳамда жамият ва 
маданиятга нисбатан ҳурматда бўлади. Бундай юқори даражадаги хулқий 
меъѐрларга амал қиладиган, акциядорлар ва кредиторлар ҳуқуқларига риоя 

Download 160.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling