З. А. Ашуров, мустақил изланувчи, тдиу
-расм. Корпоратив бошқарув ва корпоратив менежмент соҳалари
Download 160.64 Kb. Pdf ko'rish
|
33 Z Ashurov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциядорлар Директорлар кенгаши (Кузатув кенгаши) Бош Директор (Бошқарув кенгаши)
2-расм. Корпоратив бошқарув ва корпоратив менежмент соҳалари Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан такомиллаштирилган. 2 Изоҳ: Эклектика – (юн. eklektikos — танловчи) — турли хил, ҳатто бир-бирига қарама-қарши қараш, ғоя, назарияларнинг ―энг яхшиси‖ни танлаб олишга интилиш (Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 5-том). Акциядорлар Директорлар кенгаши (Кузатув кенгаши) Бош Директор (Бошқарув кенгаши) Корпоратив бошқарув соҳаси Корпоратив менежмент соҳаси Ишла б чиқ ари шн и бошқ ари ш Моли яви й м ен ежм ен т Пе рс он алн и бошқ ари ш Оп ера ци он м ен ежм ен т Маркети нгн и бошқ ари ш Лой иҳа ла рн и бошқ ари ш Ин нова ци он м ен ежм ен т Р ис к- м ен ежм ен т М Е Н Е Ж М Е Н Т С О Ҳ А Л А Р И “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил 8 www.iqtisodiyot.uz Бизнингча, инглиз тилидаги ―governance‖ ва ―management‖ сўзлари ўзбек тилида ―бошқарув‖ тушунчасини англатсада, аммо улар мазмун жиҳатдан фарқланади. Корпоратив менежмент корпорация доирасида профессионал мутахассисларнинг бизнес операцияларини амалга ошириш жараѐнидаги фаолиятини билдиради, яъни бу ерда менежмент бизнесни амалга ошириш механизмларига қаратилган. У кўпроқ ―корпорацияни бошқариш‖ тушунчасига маънодошдир. Корпоратив бошқарув эса кенгроқ тушунча бўлиб, у умумий маънода корпорация фаолиятининг турли жиҳатларига алоқадор бўлган шахслар ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимини билдиради. Корпоратив бошқарув корпоратив менежментга нисбатан компанияни бошқаришнинг анча юқори даражасида туради. Шунинг учун, ўйлаймизки, Corporate Governance – ―корпоратив бошқарув‖ сифатида ва Corporate Management – ―корпоратив менежмент‖ сифатида ифодаланиши, яъни уларнинг алоҳида соҳаларга ажратилиши мақсадга мувофиқ ва улар корпорация доирасида ўзаро фарқланиши ва ажратилиши лозим (2-расм). Корпоратив бошқарувнинг моҳиятини ўрганиш жараѐнида ўрганилаѐтган объект ва далилларни назарий тадқиқ этиш ва ҳодисаларни бир-бирига нисбатан тартибга солишга асосландик. Бунда соҳага оид адабиѐтларни таҳлил қилиб чиқиш жараѐнида индуктив хулосалар чиқариш асосида корпоратив бошқарувни турли туркумлаш аломатлари асосида илмий жиҳатдан таснифлашга, яъни корпоратив бошқарувни тур ва шаклларга бўлиб чиқишга ҳаракат қилдик (1-жадвал). Download 160.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling