"Ўз мми" дм олмалик филиали Ўлчаш воситаларини метрологик назорати бўлими


Download 179.5 Kb.
bet1/2
Sana27.12.2022
Hajmi179.5 Kb.
#1069554
  1   2
Bog'liq
КЛ-ЖҲ-2 Маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби




“Ўз ММИ” ДМ Олмалик филиали
Ўлчаш воситаларини метрологик назорати бўлими

Ҳужжат рақами: КЛ-ЖҲ-2

Ишлаб чиқилган санаси: 18.10.2021 й
Кучга кириш санаси:




ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўз ММИ” ДМ
Олмалик филиали раҳбари
_______________ А.А.Файзиев
____”__________ 2022 й.


ЖАРАЁН ҲУЖЖАТИ

Маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби”




КЛ-ЖҲ-2

Ўзгаришларни қайд қилиш вароғи





Ўзгариш


Саҳифа рақами

Ҳужжатдаги барча вароқлар (саҳифалар)

Ҳужжат рақами

Имзо

Сана

Ўзгартирилди

Алмаштирилди

Янги

Бекор қилинди





































































































































































































































































































































МУНДАРИЖА




1. Мақсади
2. Қуллаш соҳаси
3. Меъёрий иловалар
4. Жавобгарлик
5. Атамалар ва тарифлар
6. Умумий қоидалар
7. Ёзувлар
8. Сақлаш
9. Иловалар

1. Мақсади

Ушбу жараён ҳужжатининг асосий мақсади “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси Олмалик филиали (матнда филиал) “Ўлчаш воситаларини метрологик назорати” (матнда метрология) бўлими КЛга мурожаат қилувчилар (буюртмачилар)нинг савдо-тижорат, моддий ва молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек метролгия бўлими КЛ фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашдан иборат.

2. Қўллаш доираси

Жараён ҳужжати О’z DSt ISO/IEC 17025-2019, O’z DSt ISO/PAS 17002-2016 стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартибини белгилайди.

3. Меъёрий иловалар

-O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 “Общие требования к компетентности испытательных и калибровочных лабораторий”;

-O’z DSt ISO/PAS 17002:2016 “Оценка соответствия. Конфиденциальность. Принципы и требования”.

4. Жавобгарлик

Мазкур жараён ҳужжатини ишлаши, фаолиятда қўлланилиши ҳамда маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлашда филиал раҳбари, метрология бўлими бошлиғи, сифат бўйича маъсул ходим ва бўлим КЛ барча ходимлари бирдек жавобгардир.

5. Атамалар ва тарифлар

Махфий маълумотлар – буюртмачига, иш ва фаолиятига талуқли бўлган маълумотлар.

6. Умумий қоидалар

6.1. Метрология бўлими КЛ ўзининг ходимлари ва буюртмачи ўртасидаги ҳар қандай маълумотларни махфийлигини таъминлаш учун жавобгардир.

6.2. Бажарилаётган ишларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш зарурат юзасидан бўлим КЛ барча ходимларига кенг тушинтирилиб берилиши, етказилиши шарт.


6.3. Махфий маълумотлар қуйидагилардан иборат:
-молиявий маълумотлар;
-буюртмалар;
-ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;
-мижозлар тўғрисидаги маълумотлар (ўлчаш воситалари, буюртмалар, шартномалар ва калибрлаш натижалари);
-лабораторияга оид маълумотлар (лаборатория ҳолати, имкониятлари, ўлчаш воситалари);
-бошқа буюртмачилардан олинган маълумотлар (шикоятлари, эътироз, таклиф);
-ҳужжатлар (фаолиятга оид маълумотлар, жараён ҳужжатлари, бошқа шахс, корхоналарга тегишли маълумотлар, уларнинг ўлчаш натижалари ҳақидаги маълумотлари. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
6.4. Филиал метрология бўлими КЛ ўз мижозлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаслик мажбуриятини олади. Мижоз тўғрисидаги маълумотлар унинг ёзма розилиги, ёки филиал ва буюртмачи ўртасидаги келишувга асосан оммага маълум қилинади. Буюртмачи айнан ўзига тегишли ўлчаш воситаларини калибрлаш ишларида қатнашиш учун филиал раҳбари номига ёзма мурожаати ва раҳбарнинг розилиги билан лабораторияларда бўлса, юқорида келтирилган маълумотларни сақлаш мажбуриятини олади. Бундан ташқари филиал ҳар бир мижозга калибрлаш хизматлари юзасидан тузилган буюртмаларда ва шартномавий келишувларда махфий маълумотлар ҳақида, сақлаш, ошкор этилса томонларнинг жавобгарлиги ҳақида маълумот тақдим этади.
6.5. Омммага тақдим этиладиган мижоз тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар (масалан, шикоятларга жавоб бериш учун) уни олдиндан хабардор қилиш ва унинг розилиги орқали маълум қилинади. Қолган барча маълумотлар тижорат сири ҳисобланади ва махфий сақланади. Қонун ҳужжатларига ва шартномавий келишувга мувофиқ махфий маълумотлар ошкор этилган тақдирда, филиал мижоз ёки бошқа манфаатдор томонни бундан хабардор этади.
6.6. Мижоз ҳақидаги маълумот мижознинг ўзидан олинмаган бўлса (масалан, шикоят юборган шахс, тартибга солувчи органлар) мижоз ва филиал ўртасида махфий сақланади. Ушбу маълумотларни етказиб берувчи тўғрисидаги маълумотлар филиал ва унинг ходимлари учун махфий маълумот ҳисобланади.
6.7. Филиал ходимлари (шартнома асосида ишлайдиган, ташқи етказиб берувчилар) корхонанинг фаолиятни амалга оширишда филиал раҳбарининг номига ёзган тилхати орқали маълумотларнинг махфийлигини сақлаш мажбуриятини олади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
6.8. Барча махфий маълумотлар махсус жойларда сақланади.
6.8. Маълумотлар сақланадиган хоналарга кириш филиал раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Филиал раҳбари маълумотларни сақлаш (архив) учун жавобгар шахсни тайинлайди.
7. Ёзувлар

Download 179.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling