З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Download 0.49 Mb.
bet18/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Бургулар таснифи

Бургулар иккита белгиси буйича таснифланади: вазифаси ва жинсга таъсир килиш характерига кура.


Вазифасига кура бургулар учта синфга ажратилади:
1. Кудук тубини тулик бургилаш учун бургулар;
2. Кудук тубини халка буйлаб бургилаш учун бургулар-намуналар (керн) олиш максадида;
3. Махсус ишларни бажариш учун бургулар.
Жинсга таъсир килиш характерига кура бургулар туртта синфга ажратилади:
1. Кесиб-булакловчи;
2. Майдалаб-булакловчи;
3. Майдаловчи;
4. Кириб-кесувчи.
Кудук тубини тулик бургилаш учун бургулар.
Кудуклар тубини тулик бургилаш учун парракли, шарошкали бургулар хамда сунъий ва табиий олмосли бургулардан фойдаланилади.
Парракли бургулар.
Парракли бургулар кесиб – булакловчи бургулар синфига мансуб. Улар икки, уч ва куп парракли булади. Хозирги кунда урта каттикликдаги катламчалари булган юмшок пластик жинсларни ротор усулида бургилаш учун асосан учпарракли бургилар кулланилади.
Иккипарракли бургу «2Л» (ОН26-02-88-68) шифрига эга. Улар куйидаги улчамларда ишлаб чикарилади: 76, 93, 97, 112,118, 132, 140, 151, 161 мм. Иккипарракли 140мм диаметрли бургу куйидагича белгиланади: 2Л-140.
Уч парракли бургулар (5 расм ) учта кесувчи ишчи элементга эга. Юкорида кайд этилганидек, бургуларнинг бу тури юкори ораликлардаги юмшок пластик жинсларни бургилашда кенг кулланилади. Учпарракли бургулар (ОН26-02-88-68) одий 3Л ва гидромониторли 3ЛГ ювиладиган ишлаб чикарилади. Учпарракли бургуларнинг диаметри 118-445мм га тенг. Гидромониторли бургулар 3ЛГ куйидаги диаметрларда ишлаб чикарилади: 161, 190, 214, 243, 269, 295, 320,346, 370, 394 ва 445мм, тешикларининг диаметри асосан 14-16 мм.
Куппарракли (олтипарракли) юмшок жинслар ва ИР ва ИРГ туридаги бургулар юмшок жинслар ва урта каттикликдаги жинсларни бургилашга мулжалланган. Бу бургуларда учта паррак меёрий баландликка эга, учтаси эса-кискартирилган. Меёрдаги ва кискартирилган парраклар навбати билан жойлаштирилган.
Иккипарракли ва учпарракли бургулардаги ишчи элементларнинг емирилишини олдини олиш учун уларнинг кесувчи тишлари ва ён бурчаклари каттик куймалар-победит пластинкаси ва релит кобиги билан мустахкамланган. ИР ва ИРГ туридаги бургуларнинг ишчи элементлари каттик куйма тишлар билан, уларнинг оралиги эса реклит билан мустахкамланган.
PgUp

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling