З. Т. Мамадияров банк операцияларини


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/36
Sana16.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1705164
TuriУчебное пособие
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
Банк операцияларини суғурталаш

ЖАМИ 
 
100 
100 
5
М.Мўминова ―Банк операцияларини суғурталаш‖ фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. Маъруза машғулоти 
учун. – Тошкент: Иқтисодиѐт, 2019 йил, 254 бет. 


18 
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики иккала банкда ҳам 
актив операциялар диверсификацияси қониқарли эмас. Бундан 
ташқари маблағларнинг жуда катта қисми рискли жараѐнларга 
юборилган. А банк буйича бу кўрсаткич 90 фоиздан юқори, Б банк 
бўйича эса 93 фоиз атрофида бўлиб бу банкнинг рисклилик даражаси 
А банкка нисбатан юқорироқдир. Иккала банк ҳам юқори фойда 
олишга интилганлиги операциялар рисклилик даражасидан кўриниб 
турибди. Бундан ташқари бу банкларда бошқа банк операциялари 
бўйича тажрибанинг йўқлиги ҳам бўлиши мумкин.
Тижорат банклари фаолиятидаги рисклар даражасининг 
кўтарилиши ўз навбатида қуйидагиларга боғлиқ бўлади: 

муаммоларнинг фавқулотда пайдо бўлиши ва уларга қарши 
чора кўришнинг имкони бўлмаслиги (булар қаторига табиий 
офатларни ҳам киритиш мумкин); 

қўйилган вазифанинг ўзгариши, олдинги давр тажрибасига мос 
келмаслиги (ўтиш давридаги тижорат банкларига айниқса муҳимдир); 

банк раҳбарияти томонидан зарур чора - тадбирлар қабул 
қилинмаслиги оқибатида молиявий зарарлар кўриш; 

муайян ҳолатларда риск даражасини камайтиришга қаратилган 
чораларни кўриш учун халақит берувчи банк фаолиятидаги 
қоидаларнинг борлиги ҳамда мамлакат қонунчилигининг етарли 
даражада ривожланмаганлигидир. 
Тижорат банклари фаолияти энг аввало фойда олишга 
қаратилганидек барча фойда берувчи операциялар ўз навбатида ҳар 
хил даражага эга бўлган ҳолда рискка тобедир. Республикамиз 
шароитида яъни ўтиш даврида тижорат банклари рискларни 


19 
ўрганишларида қуйидагиларга эътибор беришлари талаб этилади. 
Ўтиш даврида юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ва 
уларнинг тармоқлар ва ўз навбатида корхоналар фаолиятига таъсири 
натижасида тармоқлар, корхоналарнинг молиявий аҳволидаги салбий 
ўзгаришлар
Сиѐсий ҳолатдаги стабиллик: 
- тижорат банклари фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва 
талабларнинг етарли даражада сифатли ишлаб чиқилмаганлиги. 
- инфлация даражасидаги ўзгаришлар. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling