З. Т. Мамадияров банк операцияларини
Валюта рискларини таснифлаш ва ўлчаш услублари
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк операцияларини суғурталаш
5.2.Валюта рискларини таснифлаш ва ўлчаш услублари
Рисклар қаторига кирувчи валюта риски ѐки курс ўзгариши натижасида пайдо бўладиган риск. Ўз навбатида банк операцияларининг халқоролашуви билан боғлиқ. Бу риск банклар билан бир қаторда чет эл валютасида шартномаларни амалга ошираѐтган иқтисодий субъектларининг барчасига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 1970- йиллардан кейин қатъий валюта курсининг 111 бекор килиниши ва унинг ўрнига сузуб юрувчи курс ўрнатилгандан бошлаб валюта рискини бошқариш бўйича ҳаракатлар бошланган. Валюта риски ўз навбатида иккига бўлинади: 1. Тижорий - қарздор ўз мажбуриятлари бўйича тўловни амалга ошира олмаслиги билан боғлиқ рисклар. 2. Конверсион - аниқ операциялар бўйича олинадиган валюта зарарлари риски. Бу рискни олдини олиш бўйича қўлланиладиган энг кўп тарқалган усул бу ―хеджерлаш‖ ва ―своп‖ операцияларидир. Хеджерлаш - ҳар қандай валюта рискига эга бўлган шартномаларни компенсация қилувчи валюта позицияси яратишга қаратилган. Валюта свопини параллел кредитлашга ўхшатиш мумкин, бунда икки мамлакат ҳудудида жойлашган икки банк ўз мамлакатлари валютасида тенг ҳисобларда кредит беради. Халқаро операцияларни амалга ошираѐтган банклар валюта рискини бошқариш бўйича уларни диверсификациялашдан фойдаланадилар ва бу мақсадда форвард, фючерс, валюта опционлари каби операциялардан фойдаланадилар. Умуман олганда банк фаолиятидаги рискларни камайтириш мақсадида рискни диверсификация қилиш мақсадга мувофик ҳисобланади. Диверсификация ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин: жами кредит хажмини ўзгартирмаган ҳолда берилаѐтган кредитлар суммасини майдалаштириш орқали кўпроқ мижозларга бериш. катта хажмдаги кредитларни бир нечта банк ўз ичида 112 тақсимлаган ҳолда бериш. Чет эл банклари амалиѐтида ―синдикатлаш‖ дейилади. Кўпинча йирик проектларни кредитлашда жами рисклар бир неча банк ўртасида тарқатилади: жамғармаларни майдалаштирган ҳолда кўпроқ мижозлардан жалб қилиш ва банкга тегишли қимматбаҳо қоғозларни кичик суммаларда сотиш. берилган кредитлар бўйича етарли даражада таъминот олиш. Юқорида қайд этилган ҳолатлар банкларнинг рискларни бошқариш ва уларни режалаштириш учун доимий ишлар олиб боришига мажбур этади. Банк рискларини бошқариш жараѐнининг вазифаларини белгиловчи 4 асосий босқични ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Валюта рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш. Банк ахборот манбаларидан рискларни ва улар ўртасидаги боғлиқликларни ўрганиб чиқиши ҳамда уларни назорат қилинадиган ва бошқариладиган рискларга ажратиши керак. 2. Валюта рискини миқдорини аниқлаш. Рискнинг миқдорий кўрсаткичини аниқлаш эҳтимолий йўқотишлар миқдорини аниқлашга ва актив бошқариш инструментлари воситасида риск даражасини шакллантиришга имконият яратади. 3. Валюта рискларини бошқариш. Бошқариладиган рисклар ва уларнинг миқдори аниқланганидан кейин рискларини бошқариш методологияси ва стратегияси ишлаб чиқилиши зарур. Рискларни бошқариш уларни вужудга келишининг олдини олишга қаратилгани каби, рискларнинг банк ликвидлилиги ва рентабеллигига салбий таъсирига йўл қўйилмаслигига йўналтирилган бўлиши мумкин. 113 4. Валюта рискларини самарали бошқариш устидан назорат. Рискларни бошқариш бўйича тадбирлар натижалари назорат остида бўлиши лозим. Ушбу назорат вужудга келган риск миқдорининг режалаштирилган кўрсаткичлардан четланишини аниқлашга қаратилган бўлади. Таҳлил қилиш учун банк фаолиятининг натижаларини белгиловчи, риск таркиби, рискларнинг вужудга келиши билан боғлиқ зарарлар каби кўрсаткичлардан фойдаланилади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling