З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология


Download 284.5 Kb.
bet11/19
Sana26.03.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1297606
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Экс псих.маърузалар

Тоъбе кўрсаткич – эксперимент ўтказишдаги мустақил кўрсаткичнинг таъсирини акс эттирадиган фаолиятнинг баъзи жиҳатларидан бири. Агар мустақил кўрсаткич тоъбе кўрсаткич фарқли томонларини вужудга келишига сабаб бўлгандагина экспериментал натижа бериши мумкин. Масалан, вазифанинг бажарилиши (мустақил кўрсаткич), меҳнатнинг унумдорлигини ошишига олиб келиши мумкин (тобе кўрсаткич).
Натижага эришишимизда бирор материалдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслигимиз – мустақил кўрсаткичдир. Бу дегани, эспериментатор ўз режасига кўра уни ўзгартиради. Мустақил кўрсаткич ўзича икки ҳолатда ифодаланиши мумкин. Материалдан фойдаланишимиз – бири бўлса, фойдаланмаслигимиз – иккинчиси. Мустақил кўрсаткични миқдорий ифодаласак, бунда миқдор сўзидан фойдаланамиз.
- Ҳар бир мустақил кўрсаткич битта тобе кўрсаткични тақозо этади. Мустақил ва тобе кўрсаткичнинг ўзаро муносабати экспериментнинг асосий натижасини келтириб чиқаради.
Экспериментал натижаларни таҳлил қилишдан олдин экспериментатор мустақил ва тобе кўрсаткичларни аниқ белгилаши шарт. Келтирилган мисолда мустақил кўрсаткичнинг 2 ҳолати: бу қулоқчин(наушник)ларнинг қўлланилиши ёки фойдаланилмаслик; тобе кўрсаткич аниқ кўрсатилган: қулоқчинлардан фойдаланиш ёки фойдаланилмаслик натижасида уларнинг меҳнат унумдорлигига таъсири ёки акс ҳолати, умуман ишлаб чиқариш натижасига таъсири:
салбий кўрсаткич (ёки факторли) ишончсиз ёки систематик аралашма; салбий кўрсаткичнинг параметрлари, масалан, вақт омиллари, вазифа омиллари, синалувчиларнинг индивидуал фарқлари;
қўшимча кўрсаткич – хусусан экспериментал фаразнинг асосий қисмларидан бири; экспериментал фаразни яхшилаб текшириш учун ўрганилаётган объектнинг қўшимча кўрсаткич даражаси билан мос бўлиши лозим, умумий экспериментал фаразни текшириш учун эса – экспериментнинг турли даражаларида ўтказилиши;
бирлик кўрсаткич;
иккиламчи кўрсаткич;
кенгайтирилган кўрсаткич – мустақил кўрсаткичнинг янги шароитларини яратилишига мойиллик;
сифат кўрсаткич – мустақил кўрсаткичнинг сифат жиҳатидан бир-биридан фарқланувчи шароит, ҳолати;
миқдорий кўрсаткич – мустақил кўрсаткич миқдоран ўлчаш мумкин бўлган даражалар орасидаги фарқ, кўп босқичли экспериментга хос;
асосли кўрсаткич «асосда ётувчи» - назарий мулоҳазаларга асосланган ҳолда мустақил кўрсаткичнинг ўзаро таъсирини кўрсатиш;
назорат кўрсаткичи – иккинчи мустақил кўрсаткич ҳисобланган қўшимча кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.



Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling