Зааларнинг асосий характеристикалари


Download 261 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi261 Kb.
#1225864
Bog'liq
9-маъруза

ЗААларнинг асосий характеристикалари

  • Қаттиқ жисмли ўзгартиргичлар томонидан киритилаётган хатоликлар ЗАА характеристикаларидан аниқланади. Уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
  • фотоэлектрик, оптик сигнални электр сигналга ўзгартириш самарадорлигини аниқлайди;
  • конструктив, сифат ва сон маълумотларни беради;
  • эксплуатацион, ташқи омил таъсирлари, ишчи частота, кавшарлаш усули ва х.з.лар ҳақида маълумот беради.

ЗААларнинг асосий характеристикалари

  • Асосийси бўлиб фотоэлектрик характеристика ҳисобланади ва ёруғлик-сигнал, спектрал ва частота-контраст характеристикалари билан ифодаланади.
  • Ёруғлик-сигнал характеристика чиқишдаги сигнални ЗАА сиртидаги ёритилганлик билан боғлайди. Унда учта нуқта белгиланади, ўрта қисмида ЗАА сезгирлиги аниқланади [В/Лк].
  • Маҳаллий ёриқликлар (блуминг)да тасвирда заряд пакетларини узатиш йўналишида чўзиқ сирпанувчи доғлар ва чизиқлар кузатилади (муаммоли томони).

ЗААларнинг асосий характеристикалари

Блуминг

  • Блуминг (ёки блюминг) (ингл. blooming — ореол, тасвирни суркалиши).
  • ЗААларда – матрицанинг ёритилган соҳаларидаги ортиқча зарядларнинг қўши ячейкаларга “оқиб кетиш” эффекти тушунилади. Бунинг асосий сабаби – ячейкада фотоэлектронлар учун мўлжалланган потенциал чуқурлик ҳажмининг чекланганлигидир. Блуминг деярли симметрик шаклга эга бўлиб, матрицада элементларнинг жойлашиш геометрияси билан аниқланади.
  • Ҳозирги кунда ЗААларда антиблуминг занжирлари қўлланилади.

ЗААларнинг асосий характеристикалари

  • Спектрал характеристика ёки спектрал сезгирлик соҳаси – чиқишдаги сигнални тўлқин узунлигига боғлиқлигини кўрсатади.
  • Оқ-қора вариантда спектр характеристика объект ёрқинликларини узатиш, рангли вариантда эса – ранг узатиш аниқлилигини кўрсатади.
  • Частота-контраст характеристика  меандр кўринишидаги оптик сигнал ЗААда акс этишини ифодалайди.

ЗААнинг спектрал характеристикалари

ЗААнинг частота-контраст характеристикалари

Хулоса

  • ЗААнинг муҳим конструктив характеристикасига: чизиқдаги элементлар сони; матрицадаги қатор ва устунлар сони; пиксель ва матрицанинг фотосезгир соҳаси ўлчамлари киради.
  • Кўриб ўтилган барча характеристикалар ЗААнинг объект тасвирини аниқ ўлчашини кўрсатади. Модуляциянинг кичик коэффициенти, блуминг ва ёмон ранг узатиш маълум объектларни шакли ва ўлчамларини бузади, айқаш объектлар орасидаги чегараларни аниқ кўрмайди, контрастликни пасайтиради, фондан керак объектларни ажратишни қийинлаштиради.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling