Зафаробод тумани
КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МТТ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ 2023
КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР
89. Ходимларни касбга тайѐрлаш деганда ходимларда назарий ва амалий билимларни шакллантиришга, шунингдек муайян соҳада касбий фаолиятни амалга оширишга ва (ѐки) муайян касб ѐки мутахассислик бўйича ишларни бажаришга имкон берувчи кўникма ҳамда малакаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш тушунилади. Ходимларни касбга тайѐрлаш иш берувчининг йўлланмаси бўйича ихтиѐрий равишда таълим ташкилотларида амалга оширилади. 90. Ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган, шунингдек ихтиѐрий қайта тайѐрлаш ѐки малака оширишга юборилган тақдирда, Иш берувчи ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва қайта тайѐрлаш ѐки малакасини ошириш давридаги ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт. 91. Таълим муассасаларида меҳнат шартномаси бўйича ишидан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараѐтган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилганига қўшимча равишда яна қуйидагилар кафолатланади: ишни ўқиш билан бирга олиб бориш учун зарур бўлган кундалик ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши; иш ҳафтасини яна бир соатга га қисқартириш; ҳар йили камида 14 календарь кунлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ѐки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиѐтган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари берилади: олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиѐтган биринчи ва иккинчи курс талабаларига 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиѐтганларга эса 30 календарь кун; олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиѐтганларга 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиѐтганларга эса 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. 37 92. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling