Зафаробод тумани
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МТТ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ 2023
2 Бахмал туман 7-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси. № 1 06.01.2023 йил Бахмал туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Г.Тошбекова Бахмал туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг муддати тугаши ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги Меҳнат кодексининг янгиланиши муносабати билан 2023-2025 йиллар учун жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлашни ҳамда ушбу музокараларни олиб бориш учун тенг ҳуқуқлилик асосида ҳар тарафдан 3 кишидан иборат комиссия тузишни таклиф қиламиз. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комиссия таркибига қуйидаги вакиллар тавсия қилинади: № ФИШ Лавозими 1. Турабоева.Г Тарбиячи, 2. Абдужалилова.М Бош ошпаз, 3. Тулаганова.С Ёрдамчи- тарбиячи. Комиссия таркиби, музокаралар муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ-қарор билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ. музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайѐрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси хонасида ўтказилишини ҳамда жамоа шартномасини 2023 йил март ойининг иккинчи ярмидаги умумий йиғилишда муҳокама қилиш таклиф қилинади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда маъмурият томонидан таклиф қилинадиган комиссияга номзодларни ҳамда музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномасини лойиҳасини тайѐрлаш юзасидан таклиф-мулоҳазаларингизни 3 кун ичида Мактаб касаба уюшмаси қўмитасига тақдим қилишингизни сўраймиз. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling