Зафаробод тумани
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МТТ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ 2023
Гулчехра Барадуллаевна.
Х И С О Б О Т И Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси мактаблари ходимларнинг хақ-хукукларини химоялаш, барча сохаларда ўтказилаѐтган ислохотларни амалга ошириш борасида чукур хамкорликни йўлга кўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат мактабларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни карор топтириш, ижтимоий мадад ва нафакалар хакикатда хам эхтиѐжманд, юкори ижтимоий химояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмокди хиссасини кўшмокда. Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, хукуқий манфаатларини химояси, иш ҳаклари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши хамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси кўмитаси томонидан назорат килиб келинмокда. МТТда таълим ўзбек тилида, 7 та гурухда олиб борилади. Хозирги кунда тарбияланувчиларга 7 нафар педагоглар таълим-тарбия беришмокда. Улардан З нафари олий тоифа, 2 нафари иккинчи тоифа 5 нафари уртаа мутахассис фаолият кўрсатмокдалар. Ишчи ходимлар эса 6 нафарни ташкил килади. Мактабларни малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш максадида, мазкур ўқув йилининг бошида 5 нафар олий маълумотли ѐш мутахассис кадрлар ишга олинди. Мактабда 2019-2020 ўқув йилида жами 33 та тўгараклар мавжуд бўлиб, уларнинг 23 таси фан тўгараклари, 4 таси спорт тўгараклари ва 6 таси бошланғич таълим тўгараклари фаолият кўрсатди. Мактабда лаборатория ишини ўтказиш учун шароитлар мавжуд, керакли ўкув жихозлар билан таъминланган, лаборатория-техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя килиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва техника хавфсизлиги 12 бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқувчилар таништирилган. Мактаб ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ва жадваллар асосида амалга ошириб келинмоқда. Комиссия таркибида касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам фаолият олиб бормоқдалар. 2020 йил июнь ойида 36 нафар педагог ходимларнинг 2019-2020 ўқув йилдаги натижалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, директор жамғармаси ҳисобидан 19 нафарига, яъни 11 нафарига касбий маҳорати учун 25%,20%,15% миқдорида, 8 нафарига тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар бўйича 10-15% миқдорида устамалар белгиланди. Ўқув йили давомида 39 нафар ходимлар бир базавий ставка миқдорида рағбатлантирилди, 3 нафар ходимга базавий ставкасининг 100% миқдорида моддий ѐрдам пуллари берилди. Мактабдаги жами 11 нафар ўқитувчи вилоят педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институтида ойма-ой малакасини ошириб борди. Малака ошириш режаси 100% га бажариб келинмоқда. Малака ошириш курсида бўлган педагог кадрлар ойлик иш ҳақи сақланди. 2019-2020 ўқув йили меҳнат таътили иш ҳақларининг берилишида кудан кечикиш холатлари бўлмади. Жамоа шартномасининг бажарилиши умумий йиғилишда муҳокама қилинди ва унга қўшимчалар киритилди. Давлат дастурларидан келиб чиқиб белгиланган чора-тадбирлар ўз ижросини топди. Мактабда «Огохлик ғдавр талаби » ,“ Диний экстремизм ватерроризм ѐшлар келажагига тахдид”,“Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Йўлда харакатланиш қоидаларига амал қилиш” мавзуларида ҳамкор мактаблар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди. «Энг яхши фан ўқитувчиси» конкурси, «Умид ниҳоллари» бўйича спорт мусобақалари, мактаблараро Туман спартакиадасида мактаб жамоамиз фаол иштирок этиб келди. Шунингдек, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик», “Конституция” байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда. Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат 13 марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда. “Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган. МКнинг 174-моддаси бажарилмоқда. “Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ота-она-маҳалла ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган бўлиб, мактабга умуман чиқмай юрган ўқувчилар йўқ. Ишловчи аѐллар ва ѐшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиѐзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган. Масалан, биология ва она тили фани ўқитувчилари Қудратова Гулшода ва Қурбонбоева Зухраларнинг 2 ѐшга тўлмаган фарзанди бўлганлиги учун қисқартирилган иш куни буйруқ билан расмийлаштирилди. Жорий йилнинг июль ойида касб-ҳунар коллежини тамомлаб ишга дастлабки синов белгиланмасдан ишга қабул қилинмади. Маъмурият томонидан чиқарилаѐтган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади. Шу билан бирга хоидмалр бўйича чиқарилган буйруқлар ходимга таништирилган ва имзо қўйдирилган. Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради. Эътиборингиз учун раҳмат! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling