III. Меҳнат шартномаси, бандлик кафотлатлари.
15. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар (шу жумаладан тармоқ,
(тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур «Жамоа
шартномаси») қоидаларига биноан ѐзма равишда тузилган меҳнат
шартномаси билан тартибга солиб келинди.
16.Мутаҳассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ,
ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.
IV. Иш вақти ва дам олиш вақти.
25. ДМТТда иш меҳнат қонунларида кўрсатилган хафталик иш
соатидан ошмаган ҳолда 5-6 кунлик иш хафтаси асосида ташкил қилинди.
Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг
бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб
белгаланди.
Педагог ходимлар хафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ
белгиланди.
29. ДМТТ қоровуллари учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига
саккиз соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга
олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.
V. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
40. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда
Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.
43. Ходимга ҳақ тўлаш «Жамоа шартномаси»да белгиланган
муддатларга нисбатан кечиктирилиши ҳоллари юз бермади.
45. Ходимларни мукофотлаш Мактабнинг мукофотлаш тўғрисидаги
Низомига асосан амалга оширилди.
46. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар
ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари қўлланилди:
- ходимлар иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам
кунларида ишга жалб қилинмагани боис бундай ишлар учун 2 баравар
миқдорда ҳақ тўланмади;
Do'stlaringiz bilan baham: |