Бола: Қатор-қатор бўлишиб ,
Юрамиз илдам шаҳдам.
Кучга, завққа тўлишиб ,
Куйлаймиз яйраб ҳар дам.
Бола: Бизнинг авлод ёш авлод ,
Ҳар бир ишга қодир мард.
--- 1 ---
Алпомишдек ботиру ,
Барчинойдек сарвқомат.
Бола Авлодимиз хўп доно
Юрт ишқида ёнадур
«Соғлом танда соғ ақл»
Деган бизнинг шиор бор.
Бошловчи: Болажонлар қаранглар даврамизга мехмон булиб Ёз кириб келяпти-ку!
Мусиқа остида Ёз кириб келади. Қўлида сариқ гул.
Ёз: Салом азиз болажонлар! Мана мен ўлкангизга ташриф буюрдим. Мен сизларга қуёшни, камалагу ранг баранг гулларни, мевалару, мазза қилиб чўмиладиган сонияларни олиб келдим. Ёз мобайнида сизлар ўсасизлар, кучларингга куч қўшилади, чунки қуёш нурлари сизларга ҳузур бахш этади. Сув хавзаларидаги сувлар сизларни жонлантиради. Соғлом кучли ва бақувват қилади. Илиқ ёз шаббодаси эса сизларни эркалайди. Қани болалар айтингларчи Ёз шиори нима?
Болалар: Қуёш, сув, тоза ҳаво-танга беради даво !
Ё з: Жудаям тўғри болажонлар. Бугун мен сизларга боғимдаги гулларимдан ола келдим. Бу гул оддий эмас сеҳрли. Унинг ёрдами билан биз саёҳатга чиқамиз. Фақатгина сехрли сўзларни айтсак бас.
РАҚС «АТИРГУЛ»
Ёз: Келинглар бўлмаса болажонлар сеҳрли сўзни ҳаммамиз биргаликда айтайлик.
Хамма: Гул, гул, гул!
Тилагимни
Бажо кил.
Ёз: Биз қувноқлар даврасига тушиб қолайлик.
ШЕЪР, АШУЛА ВА РАҚСЛАР.
Ёз: Болажонлар келинглар энди топишмоқлар мамлакатига саёҳат қиламиз.
Хамма: Гул, гул, гул!
Тилагимни
Бажо қил.
Ёз: У тушганда дала қир
Кулади қиқир-қиқир (ёмғир).
--- 2 ---
Қўлсиз оёксиз эшик очар (шамол).
Ўйиб олдим юзи йуқ (сув).
Кўзга кўринмас қўлга илинмас
Усиз хеч жойда ҳаёт ҳам бўлмас (ҳаво).
Do'stlaringiz bilan baham: |