Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Download 15.68 Kb.
|
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 540
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Улуғ шоир ва давлат арбоби, йирик саркарда ва беназир тарихнафис Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди давр -у замонлар ўтган сайин неча авлод ижодкорларни қизиқтириб келмоқда ва бундан буён ҳам шундай бўлмоғи муқаррар. “Шоирлиги шоҳлигидан, шоҳлиги шоирлигидан улуғ” ҳазрати Бобур қисқа бўлсада, нечоғли зиддият ва қарама-қаршиликлар, матонат ва жасоратларга бой сертаҳлика ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтгани ўқувчиларга яхши маълум. Вақт ўтган сари улуғ аждодимиздан қолган улкан ижодий меросининг қадр-қиммати янада залвор ва салмоқ касб этмоқда. Адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган Бобур ҳар доим олим-у фозиллар даврасида бўлди, хусусан, ижод аҳлига, касб-у ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўргазиб ҳомийлик қилди, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб турди. Ижод ва саънат аҳлига бундай меҳрли муносабат бежиз бўлмаган. Бобур улкан истеъдод соҳиби бўлган ижодкор бўлган. Йигитлик йилларидан бошлаб то умрининг охиригача самарали ижодий иш билан шуғулланади. Ҳар қандай шароит ва вазиятларда ҳам ижоддан тўхтатмади, натижада, ҳар жиҳатдан бой илмий ва адабий мерос қолдирди. Бу улуғ адибдан бизга яратган икки шеърий девони, “Бобурнома”си билан бир қаторда илмий, тарихий, диний-фалсафий ва ахлоқий- таълимий руҳдаги асарларидан иборат мерос қолдирди. У Хожа Убайдуллоҳнинг “Рисолайи волидия” асарини ўзбек тилига таржима қилди, мусулмон ахлоқига оид “Мубаййин” номли маснавий яратди, “Хатти Бобурий”ни ихтиро қилди. Мана шу ижоди билан Бобур халқимизнинг севимли шоирига айланди. Жаҳон халқларининг эътирофларига сазовор бўлди. У кишининг маданият, сиёсат, ободончилик, айниқса, илм ва бадиий ижод соҳасида амалга оширган ишлари ҳаммани ҳайратга солади ва айни пайтда шоиримизга бўлган чуқур ҳурмат ва эъзоз ҳисларини ҳам уйғотади. Ватанимиз тарихидаги такрорланмас сиймолардан бири, шахсияти ва шеърияти барчамизга ўрнак бўлган бу улуғ зот ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаган “Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтайи назаридан у ҳамон яшаяпти” сўзларида улкан ҳаётий ҳақиқат мужассамдир. Бу йил таваллудига 540 йил бўлган Бобур ҳаёт йўли барчамизга ибратдир. У яратган адабий, илмий мерос бугунги Ўзбекистон ёшларини ватанпарвар ва юксак билимли авлод бўлиб шаклланишига муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг кенг фаолиятини доимо ўрганиш ва ўргатиш, адиб ижодининг илмий, адабий ва тарбиявий аҳамиятини тарғиб қилиш долзарб аҳамиятга эгадир. Муаллиф “Бобурнома”да ёзган: Ҳар вақтки, кўргайсен менинг сўзумни, Сўзумни ўқуб, соғингайсен ўзумни. сатрлари ҳам юқорида баён этган фикрларимизни тасдиқлайди ва бу улуғ инсоннинг халқмизнинг юрагида эканлигини ифода этади. Download 15.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling